Тошкентда халк депутатлари туман кенгашлари пайдо булади — узбекистон

Тошкентда халк депутатлари туман кенгашлари пайдо булади — узбекистон

Узбекистон Олий Мажлиси Сенати 24 август куни «Тошкент шахар халк депутатлари туман Кенгашларига сайлов тугрисида»ги конунни тасдиклади.
Сенат ахборот хизматининг хабар килишича, конун Туман кенгашини шакллантириш учун ташкилий-хукукий шароитларни яратиб, махаллий хукумат органларининг бюджет ваколатлари хамда пойтахт туманларини ижтимоий-иктисодий ривожлантириш масалаларини амалга оширишдаги улар ролини кенгайтиришга имкон беради.
Амалдаги конунчиликда (Конституциянинг 99-моддаси, «Махаллий давлат хокимияти тугрисида» конуннинг 1-моддаси) Тошкентда Халк депутатлари кенгашларини ташкил этиш кузда тутилмаган. Бу пойтахт туманларида (Тошкентда улар сони 11 та) махаллий бюджет лойихалари ва уларнинг ижросини мухокама килишга имкон бермайди. Бюджет кодексида эса туман (шахар) бюджетларини куриб чикиш ва кабул килиш, шунингдек, уларнинг ижроси тугрисидаги хисоботларни тинглаш Халк депутатлари кенгашлари ваколатига кириши белгиланган.
Конун билан Конституция, «Махаллий давлат хокимияти тугрисида», «Халк депутатлари вилоят, туман ва шахар кенгашларига сайлов тугрисида»ги конунлар ва бошка хукукий актларга узгартишлар киритилади. Унга кура, 2017 йил декабрь ойининг учинчи декадаси биринчи якшанбасида сайлов утказиш йули билан пойтахтда туман Кенгашлари ташкил этилади.
Конун билан шахарларда туманлар хокимларини лавозимига тасдиклаш, шунингдек, янги Кенгашлар ташкил этилиши муносабати билан туманлар Кенгашлари олдида улар хисоботларини тинглаш тартиблари хам урнатилмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.