Тошкентда янги олмазор турар-жой мажмуаси курилади — узбекистон
Тошкентда янги олмазор турар-жой мажмуаси курилади — узбекистон
Вазирлар Махкамасининг 7 июлдаги карори билан Тошкентда тез курилувчи ва арзон турар-жойлар курилишини ривожлантириш буйича чоралар тасдикланди, деб хабар килди Norma. uz.
2017-2018 йилларда пойтахтнинг Олмазор туманидаги собик «Тошкент чинни заводи» худудида «Янги Олмазор» турар-жой мажмуаси курилади.
У олтита туккиз каватли куп квартирали уй ва битта Германиянинг Vollert компаниясининг замонавий энергиятежамкор технологияси жорий этилган холда курилиш конструкциялари ва буюмлари кулланилган тажриба-синов куп квартирали туккиз каватли уйни уз ичига олади.
Квартиралар ёш оилалар, эскирган уйларда яшаётган ахоли вакиллари ва турар-жой шароитларини яхшилашга эхтиёжманд фукароларга такдим этилади.
Турар-жой мажмуаси жисмоний шахсларни дастлабки бадаллари (квартира нархининг 25 фоизидан бошланадиган), Давлат бюджети ва бошка манбалар хисобидан уларни «Ипотека банк» АТИБ устав капиталини оширишга йуналтириш йули билан (75 фоиз) бунёд этилади.
Ташки ва ички мухандислик тармоклари, йуллар, йулаклар, ховли иншоотлари, болалар майдончалари, курилиш майдонини ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишлари Тошкент махаллий бюджети маблаглари хисобидан амалга оширилади.
Комментарии 0