Тошкентдаги автобус йуналишида йул хакини электрон тулаш синовдан утказилмокда — узбекистон

Тошкентдаги автобус йуналишида йул хакини электрон тулаш синовдан утказилмокда — узбекистон

Жума куни Тошкентдаги 155-автобус йуналишида (Гулобод кучаси — Бахт кули) контактсиз карталардан фойдаланилган холда йул хакини электрон тулаш тизими синовдан утказилмокда. Тизим синови якунланганидан сунг 155-йуналишдаги барча автобусларга, сунгра хусусий «Автосантранс» корхонаси хизмат курсатаётган иккита бошка йуналиш: шахар ичидаги 152- ва шахар атрофидаги 485-йуналишларга тадбик этилади. Келгусида бошка автобус парклари, жумладан йуналишли таксиларда хам тизимни жорий этиш режалаштирилган.
Контактсиз туловларни кабул килиш учун курилма прототипи.
«Лойихада тизимга уланган барча йуналишлар хамда мос равишда барча транспорт турларида фойдаланиш мумкин булган ягона транспорт картасини жорий этиш кузда тутилган. Карталарга улар эгалари тугрисида маълумотлар киритилиши режалаштирилган булиб, бу йуловчилар окими ва талаб юкори булган йуналишлар хисобини аниклик билан юритиш хамда уларни оптималлаштиришга имкон беради», — деди тизимни ишлаб чиккан VIA Tashkent компанияси директори Мурод Обидов «Газета. uz»га.
Контактсиз карта ва чоп этилган чипта.
Салоннинг олд кисмига урнатилган NFC-валидатор — махаллий Mikroelektronika PLUS компанияси ишланмаси — бир лахзада карта эгаси маълумотларини хисобга олиб, йул хакини хисоб ракамидан ечиб олади. Ускуна мобил алока ёрдамида мунтазам равишда ягона маълумотлар базаси билан богланиб туради.
У шундай урнатилганки, алоканинг узлуксиз булишини талаб килмайди, деди Mikroelektronika PLUS директори Сарварбек Рахимбеков.
Смартфон ёрдамида тулов.
Йул хакини NFC технологиясини куллаб-кувватловчи смартфонлар ёрдамида хам амалга оширса булади. Фойдаланувчилар бепул иловани урнатишлари лозим булади. Фойдаланувчи руйхатдан утгандан сунг уз сафарлари, хисобини тулдириш ва пул ечиб олишлари тарихини кузатиб бориши мумкин. Шахсий маълумотлар йуловчиларнинг турли тоифаларига (мактаб укувчилари, талабалар ва пенсионерлар) имтиёзлар бериш учун хам зарур — буларнинг барчаси дастурга киритилади.
Валидатор прототипи. Курилманинг якуний куриниши янада ихчамрок булади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.