Тошкентдаги сайловнинг якуний натижалари эълон килинди — узбекистон

Тошкентдаги сайловнинг якуний натижалари эълон килинди — узбекистон

Душанба куни Тошкент шахар халк депутатлари туман Кенгашлари сайловининг якуний натижаларига багишланган матбуот анжумани булиб утди, дея хабар килди УзА.
Тошкент шахар сайлов комиссияси раиси Хамид Каримов ташкил этилган барча 330 сайлов округидан депутатлар тулик сайланганини маълум килди.
Сайловда Тошкент шахрида руйхатга олинган 1 миллион 560 мингдан зиёд сайловчиларнинг 1 миллион 267 мингдан ортикроги иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 81,2 фоизини ташкил этади.
Тошкент шахар халк депутатлари туман Кенгашларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати — Узбекистон Либерал-демократик партиясидан 137, Узбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 54, Узбекистон Халк демократик партиясидан 49, Узбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 37, шунингдек, фукароларнинг узини узи бошкариш органларидан 53 нафар фукаро депутат этиб сайланди.
Сайланган 330 депутатнинг 254 нафарини эркаклар, 76 нафарини аёллар ташкил этади. 20 нафар депутат 30 ёшгача булган ёшлардир.
Депутатларнинг 87 нафари иктисодчи, 34 нафари хукукшунос, 61 нафари педагог, 43 нафари шифокор, 55 нафари мухандис ва 50 нафари бошка касб эгаларидир.
Эслатиб утамиз, 2017 йил 24 декабрь куни Тошкент шахар халк депутатлари туман Кенгашларига сайлов булиб утди. Сайланган депутатлар уз ваколатларини 2019 йил мамлакатимизда утказиладиган махаллий давлат хокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайловгача амалга оширади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.