Тошкентликлар кечки осмонда учар юлдуз парвозини кузатишди — узбекистон

Тошкентликлар кечки осмонда учар юлдуз парвозини кузатишди — узбекистон

Жума куни тунда — 00:45 да Тошкент осмонида узун изга эга ёркин осмон жисми кузатилди. Ижтимоий тармокларда унинг парвози тасвирланган сурат ва видеоёзувлар таркалди.
«Газета. uz» мазкур ходиса юзасидан Узбекистон Фанлар академиясининг Астрономия институти директори уринбосари Собит Илёсовга мурожаат килди. Унинг сузларига кура, Узбекистон худудига осмон жисмининг кулаши тугрисида хабар мавжуд эмас.
Институт ходимлари интернетдаги видеоматериалларни тахлил килиб, бу оддий метеор ходиса, яъни метеор парчаларининг ер атмосферасининг куюк катламларида ёниши, деб бахолашди.
Метеор моддаси вазни граммнинг бир неча мингдан бир улушидан бир неча граммгачани ташкил этиб, ер атмосферасида унинг харакат тезлиги сониясига унлаб километрни ташкил этади. Ишкаланиш натижасида кизиб, парчалар чукка айланади, уз йули буйлаб майдаланган холда Ерга етмасдан сочилиб кетади, деди Собит Илёсов.
Ижтимоий тармоклардаги видеодан лавха.
Атмосферадан утаётган метеор танаси хаво атом ва молекулаларини ионлаб, уларнинг ёркин нур сочишига олиб келади. Метеор ёркинлиги ва ранги метеор парчалари вазни хамда метеор тезлигига боглик. Нур таратиш сониянинг бир неча улушидан 3?5 сониягача давом этиши мумкин.
«Тошкентликлар вазни 100 граммдан ортик булмаган метеор парвозини кузатишган», — деди Астрономия институти директор уринбосари. Унинг кушимча килишича, метеорнинг пайдо булиши атроф-мухит ва радиацион мухитга таъсир курсатмайди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.