Тошкентнинг туртта тумани хокими узгартирилди — узбекистон

Тошкентнинг туртта тумани хокими узгартирилди — узбекистон

Узбекистон пойтахтида туман хокимиятлари рахбарларини янгилаш жараёни давом эттирилмокда. Сешанба куни Юнусобод ва Чилонзор туманларига янги хоким тайинлангани маълум булган эди. Табиатни мухофаза килиш давлат кумитасининг собик раиси Бахтиёр Абдусаматов ва Давлат ракобат кумитаси собик рахбари Даврон Хидоятов мос равишда уларга хоким этиб тайинланди.
Тошкент хокимияти маълумотларига кура, яна туртта туман (пойтахтда жами 11 та туман мавжуд) — Миробод, Яшнобод, Учтепа ва Сергелида хам маъмурият рахбари узгартирилди.
Сергели туманига бунга кадар Тошкент хокимининг саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, коммуникация ва коммунал хужалик масалалари буйича уринбосари булиб ишлаган Бахтиёр Рахмонов хоким булди. Унгача пойтахт хокимининг биринчи уринбосари, Миробод туман хокими лавозимларида ишлаган (туманнинг аввалги хокими — Фуркат Максудходжаев).
Миробод туманига «Узбекистон темир йуллари» АЖ таркибига кирувчи Тошкент механика заводининг собик бошкарув раиси — бош директор лавозимида ишлаган Шухрат Пулатов рахбарлик килади (аввалги хоким — Шарофиддин Кодиров).
Яшнобод туманига бунга кадар Узбекистон иктисодиёт вазири уринбосари лавозимида фаолият курсатган Дилмурод Турдиев хоким булди (аввалги хоким — Фаррух Хакимов).
Учтепа туманига утган йилларда Мирзо Улугбек тумани маъмуриятини бошкарган Шавкатбек Иргашев хоким этиб тайинланди (аввалги хоким — Жовдатхон Иногомов).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.