Тошшахартрансхизмат электрон туловнинг жорий этилишига оз муддат колди — узбекистон

Тошшахартрансхизмат: электрон туловнинг жорий этилишига оз муддат колди — узбекистон

Тошкентда жорий йил сунгига кадар жамоат транспортида йул хаки туловининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш режалаштирмокда. Бу хакда 26 январь куни «Тошшахартрансхизмат» компанияси раиси уринбосари Мохир Валиев журналистларга маълум килди.
Мохир Валиев.
Мохир Валиевнинг маълум килишича, накд пулсиз тулов лойихасида автобусларни валидаторлар билан жихозлаш кузда тутилган. Йуловчилар йул хакини тулаш учун курилмага махсус пластик картани куйиши талаб этилади, тулов эса 0,3 сония ичида кабул килинади.
«Умид киламизки, йул хакининг автоматлаштирилган тулов тизими шу йилнинг охирига кадар жорий этилади, — деди компания рахбарияти вакили. — Бу бизга шаффофликни такдим этиб, автобуслар харакатининг мунтазамлигини таъминлайди (компанияга юборилаётган шикоятларнинг ярмидан зиёди харакатнинг мунтазамлиги билан боглик — тах.). хайдовчилардан тушумларни топшириш масаласи олиб ташланади — улар йуловчилар учун пойга уйнашмайди. Бу бизнинг айни пайтдаги асосий максадимиз».
Режага кура, тушум билан алохида тузилма шугулланади. Бунда кайси компания билан лойихани амалга ошириш буйча якуний карор кабул килингани йук.
«Тошшахартрансхизмат» раиси, пойтахт хокимининг уринбосари Отабек Содиков компания маршрут таксилари учун хам автобусларда кулланилаётгани каби жетонлардан фойдаланишни жорий этиш масаласи куриб чикилаётганини кушимча килди. Режага кура, муайян номиналдаги (1000, 1500 ва 2000 сумлик) жетонлар кулланилиб, йуловчилар етишмаган маблагни накд тулашлари мумкин.
Утган йили «Тошшахартрансхизмат» корхонаси томонидан 336,7 миллион йуловчи ташилган, уларнинг 210,9 миллиони — автобуслар, 53,5 миллиони — метрополитен, 5,5 миллиони — микроавтобуслар ва 2,7 миллиони — трамвайлар (трамвай харакати 2016 йилнинг 2 майида ёпилди) хиссасига тугри келади. 64,1 миллион йуловчи хусусий компаниялар томонидан ташилган.
Хар ойда Тошкентда уртача 69,4 минг ойлик йул чиптаси сотилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.