Тотти ромада утган йилларим ажойиб туш каби булди уни кайтариб булмайди хайрлашув нутки — узбекистон

Тотти: «рома»да утган йилларим ажойиб туш каби булди, уни кайтариб булмайди» (хайрлашув нутки) — узбекистон

«Рома» хужумчиси Франческо Тотти хайрлашув нуткини сузлади.
«Афсуски, бу кун келди, бу куннинг хеч качон келмаслигини истагандим. Охирги вактларда мен хакимда айтилган ажойиб сузлар… Хаммага рахмат.
Мен аклсиздай йигладим! Бу 25 йилни шунчаки унутиб булмайди. Хозир менга осон булмаётган булсада, хаммага миннатдорчилик билдираман. Мен аёлим билан бу 25 йил кандай утгани хакида гаплашдим.
Отамга, онамга, акамга, оиламга ва дустларимга рахмат. Аёлим ва уч фарзандимга рахмат. Гапимни шундан бошламокчи дим, чунки гапимни охирига етказа олмайман деган хадик бор эди.
Буларнинг барини бир неча суз билан изхор килиб булмайди. Буни шеър ёки поэма тарзида ёзишни истардим, аммо шеър ёзишни унчалик койиллата олмайман. Мен хаммасини оёкларим билан уйин оркали етказишга харакат килдим. Шунда хаммаси оддий кечади.
Биласизми, ёшлигимда нима уйнашни севардим? Футболни! Хозиргача шундай. Аммо качонлардир улгайишинг керак. Менга бу хакида гапиришди, вакт хукмини чикариб булганини айтишди.
Вакт етиб келди ва елкамдан туртди ва улгайганимни айтди. У ртадан бошлаб катта киши булганимни айтди. Шортингни ва бутсаларингни еч, деди, сен энди эркаксан, майдон чимини хидлашни, адреналин ва байрамларни нишонлашдаги хурсандчиликларни бас кил, деб айтди.
Охирги ойларда узимга савол бердим: нима учун бу тушдан уйгонишим керак? Биласизми, ёшлигингизда ширин туш курасиз ва сизни онангиз уйготади ва сиз мактабга боришингиз керак. Уша тушга кайтгинг келади, аммо бу тушга хеч качон кайтиб булмайди.
Шу вакт давомида интервью бермаганим учун ва ниятларимни булишмаганим учун мени кечиринг. Чирокни учириш осон булмади. Энди мен куркяпман. Шунинг учун енгил куркувни хис килишимга имкон беринг. Хозир сизнинг кумагингизга мухтожман.
Хозир жамоадаошларимга, мураббийларимга, клуб рахбариятиг, ишкибозларга рахмат айтишнинг вакти. Мен 28 йилимни «Рома»га берганимдан бахтиёрман ва фахрланаман. Сизларни севаман», — дейди Тотти.

Оцените статью
Добавить комментарий