Тожикистонда узбекистон маданияти кунлари булиб утди — узбекистон

Тожикистонда узбекистон маданияти кунлари булиб утди — узбекистон

10?12 май кунлари Тожикистонда Узбекистон маданияти кунлари булиб утди. Тожик ОАВларининг кайд этишича, мамлакатда бу каби тадбирлар сунгги марта 1997 йилда утказилган эди.
Делегация таркибидан 55 нафар артист ва мусикачи урин олди, деб хабар килди Asia-Plus ахборот агентлиги Тожикистон Маданият вазирлигига таянган холда. Узбекистон халк артистлари Гуломжон Ёкубов ва Махмуд Номозов, Узбекистонда хизмат курсатган артист Собиржон Муминов, хонанда Севинч Муминова, «Нихол» мукофоти сохиблари хамда «Узбекистон» давлат ашула ва ракс ансамбли Узбекистон санъати ва маданиятини намоён этди.
Айний номидаги Давлат академик опера ва балет театрида «Замонавий Узбекистон» фотокургазмаси ташкиллаштирилди. Тожик томошабинларига «Ота» ва «Ойкиз эртаги» фильмлари намойиш килинди.
Узбекистон маданияти кунларининг марказий тадбирлари сифатида Душанбе, Кургонтепа ва Турсунзода шахарларида концерт дастурлари утказилди. Узбекистонлик артистлар узбек ва тожик тилларида кушиклар ижро этди.
«Афсуски, аввалрок узаро маданият кунларини утказиш анъанаси бекор килинган эди ва эндиликда у кайтадан тугилмокда. Келгусида биз хам Узбекистонда тожик маданият кунларини утказишни режалаштирганмиз», — дея Тожикистон маданият вазири Шамсиддин Орумбекзоданинг сузларидан иктибос келтирди Tajikistan Times.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.