Тожикистонда збекистон маданияти кунлари блиб тди — збекистон
Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди — Ўзбекистон
10?12 май кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Тожик ОАВларининг? айд этишича, мамлакатда бу каби тадбирлар сўнгги марта 1997 йилда ўтказилган эди.
Делегация таркибидан 55 нафар артист ва муси? ачи ўрин олди, деб хабар? илди Asia-Plus ахборот агентлиги Тожикистон Маданият вазирлигига таянган? олда. Ўзбекистон хал? артистлари? уломжон Ё? убов ва Ма? муд Номозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов, хонанда Севинч Мўминова, «Ни? ол» мукофоти со? иблари? амда «Ўзбекистон» давлат ашула ва ра? с ансамбли Ўзбекистон санъати ва маданиятини намоён этди.
Айний номидаги Давлат академик опера ва балет театрида «Замонавий Ўзбекистон» фотокўргазмаси ташкиллаштирилди. Тожик томошабинларига «Ота» ва «Ой? из эртаги» фильмлари намойиш? илинди.
Ўзбекистон маданияти кунларининг марказий тадбирлари сифатида Душанбе,?ўр? онтепа ва Турсунзода ша? арларида концерт дастурлари ўтказилди. Ўзбекистонлик артистлар ўзбек ва тожик тилларида? ўши? лар ижро этди.
«Афсуски, аввалро? ўзаро маданият кунларини ўтказиш анъанаси бекор? илинган эди ва эндиликда у? айтадан ту? илмо? да. Келгусида биз? ам Ўзбекистонда тожик маданият кунларини ўтказишни режалаштирганмиз», — дея Тожикистон маданият вазири Шамсиддин Орумбекзоданинг сўзларидан и? тибос келтирди Tajikistan Times.
Комментарии 0