Тртта шаарда европа киноси фестивали блиб тади — збекистон

Тўртта ша? арда европа киноси фестивали бўлиб ўтади — Ўзбекистон

11 октябрдан 10 ноябрга? адар Ўзбекистоннинг тўртта ша? ри — Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззахда Европа киноси фестивали ўтказилади. Тадбир «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан Европа Иттифо? ининг Ўзбекистондаги Делегацияси билан бирга, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциасиясининг (ЭОАВМА) кўмагида ўтказилади.
ЕИ Делегациясининг хабар? илишича, еттинчи бор ўтказилаётган фестивал доирасида Европанинг 12 мамлакати: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Голландия, Финляндия, Франсия ва Швесиянинг тани? ли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та филм та? дим этилади.
Булар: «Белгияликлар? ироли» комедия жанрида суратга олинган драма, «?ишдаги Луиза» анимацион фильми, «Стефан Цвеиг: Европа билан хайрлашув»?ужжатли фильми, «Имти? он» ва «Кичик фермер» драмалари, бирор бир инсон кадрига тушмаган «?омо сапиенс» фильми, «Узо? даги кучуклар? ай? ири? и»?ужжатли фильми, криминал элементларига эга «Чямбра» драмаси, «?аётдаги энг бахтли кун» номли? увно??ужжатли фильм ва «Жаннат 89» бадиий фильмлари.
Очилиш маросими 11 октябрь Тошкентда, ЭОАВМАнинг «Медиа-хол» биносида бўлиб ўтади. Фестивал Тошкентда 18 октябргача давом этади, фильмлар Нукусда — 24?26 октябрь, Урганчда — 1?3 ноябрь ва Жиззахда — 8?10 ноябрь кунлари намойиш этилади (дастур).
Барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Барча киносеансларга кириш — бепул.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.