Туркманободда ислом каримов хайкали очилди — узбекистон

Туркманободда ислом каримов хайкали очилди — узбекистон

Туркманободда (Туркманистон) Узбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хайкали очилди. Маросимда Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов иштирок этди.
Туркманистон Давлат ахборот агентлигининг хабар килишича, Лебап вилояти (Бухоро вилояти билан чегарадош) маъмурий марказидаги кучалардан бирига хам Ислом Каримов номи берилди.
Йигилганлар олдида сузга чиккан Туркманистон Президенти Ислом Каримовнинг икки мамлакат уртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги урни улкан эканини таъкидлаб утди.
«Узбекистон Республикасининг биринчи Президенти учун энг яхши ёдгорлик — бу унинг ишларини давом эттиришдир», — деди Гурбангули Бердимухамедов.
Узбекистон ва Туркманистон рахбарлари Ислом Каримов хайкали пойига гулчамбарлар куйишди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.