Уфф президенти мираброр усмонов хосе мария мендез билан учрашди — узбекистон

d183d184d184-d0bfd180d0b5d0b7d0b8d0b4d0b5d0bdd182d0b8-d0bcd0b8d180d0b0d0b1d180d0bed180-d183d181d0bcd0bed0bdd0bed0b2-d185d0bed181d0b5 Узбекистон

Уфф президенти мираброр усмонов хосе мария мендез билан учрашди — узбекистон

Кеча Узбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов футзал буйича Узбекистон миллий ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез билан учрашди. Испаниялик мутахассис УФФ биносида Мираброр Зуфарович кабулида булди. УФФ президенти Мендезга мамлакатимизда олиб бораётган самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва унга Узбекистон футбол Федерацияси кукрак нишони ва эсдалик совгаси топширди.
Испаниялик Хосе Мария Пазос Мендез Узбекистон терма жамоасини олдин хам бошкарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоамиз 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга кадар етиб борган эдик.
Мураббийнинг мамлакатимиздаги иккинчи бор фаолияти анча самарали булди. Куйида жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида фаолиятини бошлаганидан кейин эришган ютукларини келтириб утамиз.
Узбекистон миллий терма жамоаси билан:
— 2016 йили Тошкентда булиб утган Осиё чемпионати финалчиси (10-21 февраль, 2016 йил, Тошкент);
— 2016 йили Колумбияда утказилган футзал буйича Жахон чемпионати иштирокчиси (10 сентябрь — 1 октябрь, 2016 йил, Колумбия).
«Ардус» жамоаси билан:
— Узбекистон кубоги сохиби (2015, 2016);
— Узбекистон чемпионати кумуш медали сохиби (2015-2016, 2016-2017);
— Ассоциация кубоги сохиби (2015);
— Узбекистон кубоги финалчиси (2017).
Айни пайтда футзал буйича Узбекистон U-20 терма жамоасини 16-26 май кунлари тарихда илк бор утказиладиган ва Таиланд мезбонлик киладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёрламокда.

Оцените статью
Добавить комментарий