Уфф расмийлари халкаро пресс-клубда матбуот ходимлари саволларига жавоб берди — узбекистон

Уфф расмийлари халкаро пресс-клубда матбуот ходимлари саволларига жавоб берди — узбекистон

Уфф расмийлари халкаро пресс-клубда матбуот ходимлари саволларига жавоб берди — узбекистон

21 июнь куни Тошкент шахридаги Халкаро пресс-клубда “Узбекистонда спорт: Янги вазифалар, Олимпия харакати ва соглом турмуш тарзи” мавзусида ОАВ вакиллари, спортчилар ва журналистлар иштирокида анжуман булиб утди.
Унда Узбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат кумитаси раиси Рустам Курбонов, Миллий Олимпия кумитаси бош котиби Ойбек Косимов, Узбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Рахматуллаев, Узбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори Шоакром Исроилов хамда УзПФЛнинг келишилган уйинларга карши маъсул офицери Ахрол Иноятов иштирок этди.
Анжуманда спорт олами, мамлакатда спортни ривожлантириш, Олимпия харакати ва хусусан футбол хакида суз борди. Пресс-клубда Узбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Рахматуллаев иштирок этиб, уз сохадаги муаммолар, режалар ва истикболлар хакида уз фиркларини билдирди.
“Авваламбор, 2018 йилги Жахон чемпионати йулланмаси учун кураш олиб бораётган футбол буйича Узбекистон миллий терма жамоаси хакида суз юритмокчиман. Ха, хатолар бор, аммо бизда мундиалга тугридан-тугри чикиш имконияти сакланиб колди. Бугунги кунда мамлакат футбол федерацияси ва мураббийлар штаби ушбу вазифани бажариш учун бор кучини ишга солмокда. Мураббийлар штабидаги ёки УФФдаги истеъфолар хакида тухталадиган булсак, УФФ Ижроия кумитаси буюроси миллий терма жамоа мураббийлар штабига ишини охиригача бажаришга имкон берди”, – деди Сардор Рахматуллаев.
УФФ бош котиби миллий терма жамоа мураббийлар штабининг уз лавозимида колдирилиши сабабини тушунтирди.
“Биринчидан, Самвел Бабаян билан саралаш уйинларининг охиригача шартнома тузилган ва агарда у узига юклатилган вазифани уддалай олмаса, истеъфога чикарилиши мумкин. Лекин, айни пайтда Узбекистон терма жамоасида Жахон чемпионатига тугридан-тугри йулланмани кулга киритиш учун жуда яхши имконият мавжуд ва бу имконият уз-узидан пайдо булиб колмади. Бунда жамоа мураббийлар штабининг роли катта. Масалан, тугридан-тугри йулланма учун асосий ракобатчимиз – Жанубий Корея терма жамоасининг ахволи биздан ёмонрок. Чунки, уларнинг такдири уз кулида эмас. Узбекистон терма жамоасининг такдири уз кулида. Колган 2 уйинни ютса, Жанубий Кореянинг натижасидан катъи назар Жахон чемпионатига тугридан-тугри йулланмани кулга киритади. Жанубий Корея, масалан, Катар билан уйинларда 3 очко олди. Узбекистон эса 6 очко. Ана шу жихатларни инобатга олиб, Узбекистон футбол федерациясининг Ижроия кумитаси бюроси 15 июнь куни Самвел Бабаянни уз лавозимида колдириш хакида карор кабул килди. Узбекистон терма жамоаси мавзусига кайтадиган булсак, натижа учун факатгина бош мураббий эмас, балки УФФ хам жавоб беради”, – дея вазиятга аниклик киритди Сардор Рахматуллаев.
Узбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Рахматуллаев Халкаро пресс-клуб йигилишида, шунингдек, сентябрь ойида узбек футболини ривожлантиришнинг янги концепцияси кабул килинишини хакида маълум килди.
“Шу йилнинг сентябрь ойида УФФнинг хисобот-сайлов конференцияси булиб утади. Унда федерациясининг янги таркиби танланади. Узбекистонда футболни ривожлантириш тизимининг янги концепцияси ишлаб чикилди ва бу концепция конференцияда тасдикланади. Янги тузилма, янги бошкарув таркиби, ПФЛда узгаришлар, болалар ва усмирлар футболини ривожлантириш: бу дастур 2017–2020 йилларга мулжалланган. Бизда нафакат миллий терма жамоа, балки ёшлар ва усмирлар терма жамоаси хам турли турнирларга тайёргарлик курмокда. Усмирлар ва ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш боскичида иштирок этади. 23 ёшгача булган футболчилар хам Осиё биринчилигига чикиш учун саралаш боскичига катнашади”, – деди Сардор Рахмутуллаев.
Сардор Рахматуллаев УФФ расмийлари журналистлар билан мулокотдан кочмаслиги, улар билан алока килиниши хакида хам тухталиб утди.
“УФФ расмийлари журналистлар билан мулокотдан кочмайди. Биринчидан, хар бир мусобака регламентида уйин-олди, уйиндан кейинги матбуот анжуманлари, флэш интервью, микст зонадаги киска интервью каби тадбирлар мажбурий килиб куйилган. Иккинчидан, УФФнинг матбуот хизмати бор. УФФнинг расмий сайти, ижтимоий тармокларда алохида аккаунтлари мавжуд. Колаверса, УФФ Президенти шахсан эксклюзив интервьюлар бериб келади. Аммо, хар бир тадбирнинг урнатилган тартиби ва урни бор. Шунга риоя килинган холда мулокот амалга оширилади”, – дейди УФФ бош котиби.
Бундан ташкари, Халкаро пресс-клубда келишилган уйинларга карши масъул офицер Ахрол Иноятов хам уз фикрлари билан уртоклашиб, УзПФЛнинг жорий мавсумида келишилган уйинлар кузатилмаганлиги, агар шунга ухшаш холатлар кайд этилса уларга карши чора кулланишини айтиб утди.
“Жорий мавсумда хеч кандай келишилган уйинлар кузатилмади. Турнир жадвалидаги холатга эътибор берсангиз, етакчи ва ундан кейинги уринларни эгаллаб турган жамоалар орасидаги фарк 2–3 очкони ташкил этади. Умуман олганда уйинлар ранг-баранг тус олмокда”, – деди Иноятов.
Шунингдек, Ахрол Иноятов ОАВ вакиллари ва журналистларни хамкорликда ишлашга чакирди ва шубхали холатлар аникланса хабар бериш кераклигини таъкидлади.
Анжуман якунида колган мухим уйинлар олдидан Узбекистон миллий терма жамоаси, мураббийлар штаби ва футболчиларга босим утказмай, куллаб-кувватлаш, далда бериш кераклиги таъкидланди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.