Уларни дунларингиздан чикаринглар улар террорчилар-ку — узбекистон

Уларни дунларингиздан чикаринглар улар террорчилар-ку — узбекистон

Уларни “дунёларингиз”дан чикаринглар. улар террорчилар-ку! — узбекистон

Улар террорчиларми? Юсуф Карзовий, Ахмад Ройсуний, Ахмад Халилий, Абдулходий Аоанг, Али Корадогий, Вахба Зухайлий, Исом Башир, Абдулмажид Нажжор, Салох Султон, Салмон Авда, Рашид Гонуший, Мухаммад Хасан Даддо, Икрима Собрий, Холид Мазкур, Мухсин Абдулхамид, Абдулатиф Оли Мухмуд, Жамол Бадавий, Умар Абдулкофий, Хасан Шофеъий, Салмон Надавий, Эхсон Хендрикслар-а? Улар умматнинг энг соф олимлари ва энг яхши фарзандларидир. Айнан Уламолар иттифоки бу олимларни бирлаштирган эди. Улар хеч ким томонидан сайланмайдиган, бировга килган ишларини хисобини бермайдиган мустабид тузум томонидан суриштирмай-нетмай террорчи деб эълон килинди. Бу тузум дунёда фасод уругини сочади. Бу тузум худди уммат тупрокларига хеч кандай хаксиз эгалик килаётганларидек уммат молига хам хеч кандай хаклари булмаган холда эгалик килиб, бу молларни бекорга сарфламокдалар. Улар бугунги кунда узаро иттифокчилар булган Саудия, Бахрайн, Миср ва БААлардир. Улар Катарни камал килаётган давлатлар булиб, унга хам террор айбини куйишган.
Террор айблови хам масхарабозликка айланди, куп кишиларнинг наздида унинг киймати колмади. Бу соф кишиларни, яхшиликка буюриб, ёмонликдан кайтарадиганларни суратини ва сийратини булгаб курсатадиган бир воситага айланди.
Уламолар иттифокидагилар шубхасиз, гунохкорлар. Уларнинг гунохлари уммат ёнида туриб унинг ичидан чиккан золимларга карши курашганлари, жаллодларга карши жангда улар билан елкама-елка турганларидир. Улар уммат шаънининг топталишини хохламадилар, унинг гами билан тонг оттириб, кеч киргиздилар. Золим хукуматларга ва уларни бошкарадиган сионистларга буйин эгмадилар. Шу уринда уммат хам уларга эргашди.
Умматимиз олимларининг айблари хакни куйлагувчиси булганлари, золимлар, фасод таркатувчилар ва мунофикларнинг юзидаги никобини олиб ташлаганлари, Аллох йулида маломатчиларнинг гапларидан куркмаганларидир. Уммат олимларининг айблари “Сарой олимлари”нинг асл башараларини очиб ташлаганларидир. Улар фоний дунё оркасидан югурган, обру-эътибор, мансабни деб охиратини сотган бир сиким мунофиклар хумдорлари хохлаган пайтида хохлаган фатвосини берадилар. Бунда на Аллохдан куркадилар ва на инсонлардан хаё киладилар.
Тарих тез орада уламоларни террор билан айблаётганлар аслида узлари террорчи эканларини, инсонларни эртаю кеч дахшатга солаётган, азоблаётган узлари эканига гувох булади. Улар камокхоналарини уммат кахрамонлари билан тулдирганлар, халкларнинг бойликларини зулм билан эгаллаганлар. Боскинчилик билан эгаллаган бойликларни узларининг хаволари йулида сарфлайдилар. Миллатнинг душманларини – сионистлар, янги мустамлакачиларни узларига бош килиб оладилар. Улар бу уммат олдинга силжишини, узини ислох килишини хохламайдиган тоифалар билан ака-ука тутинадилар.
Тарих тез орада хакикат уртага чикишига, золимларнинг кушини маглуб булишига, уммат янгидан уйгонишига, кишанларни парчалаб, ватанларидаги ихтилоф губорини ювиб юборишига гувох булади.
Тогутлар билиб куйсинларки, бу умматнинг хур уламоларини хеч кандай куч, хеч кандай кушин куркитолмайди. Тахдид килиш билан уларни оркага кадам ташлашларига мажбурлаб булмайди. Зуравонлик ва зулм билан уларни касд килган марраларидан тусиб булмайди.
Хохлаганингизни килинглар…
Бутунжахон уламолар иттифоки

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.