Умид ахмаджонов миллий олимпия кумитаси президенти этиб сайланди — узбекистон

Умид ахмаджонов миллий олимпия кумитаси президенти этиб сайланди — узбекистон
Кеча Узбекистон Миллий олимпия кумитаси мажлислар залида навбатдан ташкари хисобот-сайлов бош Ассамблеяси булиб утди.
Кун тартибидаги асосий масала Миллий олимпия кумитасига янги президент сайлаш ва Кумитанинг вице-президентлари хамда Ижроия Кумитаси таркибини тасдиклашдан иборат булди.
Йигилишда Узбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Жисмоний тарбия ва спорт Давлат Кумитаси раиси, спорт федерациялари ва вилоятлардаги спорт ташкилотлари рахбарлари иштирок этишди.
Шу пайтга кадар Миллий олимпия кумитаси президенти сифатида фаолият юритган Алишер Султонов бошка ишга утгани муносабати билан МОК янги президети сифатида Узбекистон футбол федерацияси президенти Умид Ахмаджонов сайланди.
Миллий олимпия кумитасининг янги вице-президентлари Мурод Азимов, Алишер Султонов, Ойбек Косимов ва Салим Абдувалиев булишди.
Миллий олимпия кумитасининг янги президенти Умид АХмаджонов йигилишда сузга чикар экан, куйидаги фикрларни билдириб утди.
«Аввалом бор, Мухтарам Президентимиз томонларидан билдирилган ушбу юксак ишонч учун чукур миннатдорчилигимни билдираман.
Билдирилган ишончни оклаш учун бор куч ва гайратимни ишга солишга ваъда бераман. Биргаликда Узбекистонда Олимпия спорт турларини ривожлантириб, яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланган холда, 2020 йилда Токиода булиб утадиган Ёзги Олимпия уйинларида юкори натижаларни кулга киритиш учун астойидил харакат киламиз.
Юртбошимизни спортчиларга курсатаётган эътибор ва гамхурликларига жавобан, биз Президентимиз фарзандлари Ватанимиз шарафини халкаро спорт ареналарида муносиб химоя килишга ва нуфузини янада оширишга, эришган ютукларимиз билан халкимиз ва Юртбошимизни хурсанд килишга ваъда берамиз», — деди Умид Ахмаджонов.
Комментарии 0