Умонда узбекистон элчихонаси очилади — узбекистон

Умонда узбекистон элчихонаси очилади — узбекистон
20 апрель куни Узбекистон ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов Узбекистонга икки томонлама музокараларда иштирок этиш учун келган Умон Султонлиги Ташки ишлар вазирлиги Бош котиби Бадр бин Хамад ал-Бусаидий бошчилигидаги делегацияни кабул килди.
Узбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар килишича, сухбат аввалида мамлакатларимизда 22 апрел куни нишонланадиган Узбекистон ва Умон уртасида дипломатик муносабатлар урнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан томонлар бир-бирларини табрикладилар.
Учрашувда барча сохалардаги хамкорликни кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги хамда бунинг учун зарур салохият мавжудлиги кайд этилди. Ушбу масалалар Умоннинг Тошкентдаги элчихонаси ва тез орада Маскатда очилувчи Узбекистон элчихонаси фаолиятининг асоси булиши лозимлиги таъкидланди.
Узбекистан Фанлар Академияси кошидаги Абу Райхон Беруний номидаги Шаркшунослик институтининг Умон молиявий ва консултатив кумаги асосида курилиб, жихозланаётган янги биноси маданий-гуманитар сохадаги икки томонлама самарали алокаларнинг ёркин тимсоли эканлигини эътироф этилди.
Сухбат давомида халкаро сиёсатнинг долзарб жихатлари хам мухокама килинди.
Шу куни Тошкентда булиб утган Узбекистон-Умон вазирликлараро сиёсий маслахатлашувларининг бешинчи раунди доирасида икки томон кун тартибининг асосий масалалари турли сохалардаги хамкорликни мустахкамлашга узаро кизикиш мавжудлиги нуктайи назаридан батафсил мухокама килинди.
Маслахатлашувларда Узбекистон-Туркманистон-Эрон-Умон транспорт коридори механизмларининг ишга туширилиши нуктайи назаридан транспорт-коммуникация сохасидаги хамкорликка алохида эътибор каратилди.
Комментарии 0