Узавтосаноат ва пежо ситроен енгил тижорий автомобиллар ишлаб чикарувчи кк очади — узбекистон

Узавтосаноат ва пежо ситроен енгил тижорий автомобиллар ишлаб чикарувчи кк очади — узбекистон

«Узавтосаноат» компанияси ва «Пежо Ситроен» (PSA Peugeot Citroen) гурухи Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive кушма корхонасини очиш тугрисидаги карорни кабул килди. Келишув 16 май куни Тошкентда имзоланди, деб хабар килди «Узавтосаноат» матбуот хизмати «Газета. uz»га.
Ишлаб чикариш корхонаси «Жиззах» эркин иктисодий зонаси худудида бунёд этилади. Завод Peugeot ва Citroёn брендлари остида йуловчи ва юк ташишга мулжалланган енгил тижорат автомобилларини ишлаб чикаришга ихтисослаштирилади.
Устав капитали 30 млн еврога тенг кушма корхона хар икки томоннинг тенг улуши асосида фаолият юритади. Лойиха буйича умумий инвестиция карийб 130 млн еврога тенг.
«Пежо Ситроен» гурухи янги технологиялар, замонавий ишлаб чикариш жараёнларини жорий килишда ва мутахассислар малакасини оширишда кумак курсатади. Завод ишлаб чикаришни бошкариш, махсулот сифати, етказиб бериш ва савдо масалаларида «Пежо Ситроен»нинг замонавий тизими буйича иш олиб боради.
Шу билан бирга, автомобиль эхтиёт кисмларини ишлаб чикарувчи махаллий корхоналарни жалб килиш йули билан биринчи йилнинг узидаёк янги кушма корхонада 50 фоиз махаллий махсулотлардан фойдаланиш кузда тутилган. Бугунги кунда «Узавтосаноат» АК таркибида 30 га якин йирик заводлар ва 160 дан ортик урта ва кичик корхоналар айнан махаллийлаштириш дастури асосида иш олиб боради.
Курилиши режалаштирилаётган кушма корхонада йилига 16 минг автомобиль ишлаб чикарилади. Уларни Узбекистонда, шунингдек, узок ва якин хориж давлатларидаги экспорт бозорларида сотиш режалаштирилмокда.
«Енгил тижорат автомобиллари сегменти Узбекистонда узлаштирилмаган ягона транспорт воситасининг тури эди», — дея таъкидлади «Узавтосаноат» АК бошкаруви раисининг уринбосари Рустам Юсупов. — Ушбу лойиханинг татбик этилиши махаллий автомобиль саноати ривожида яна бир дадил кадам булади. Ахоли бандлигини таъминлашга хизмат килувчи янги кушма корхона Узбекистон саноатининг янада ривожланишига уз хиссасини кушади».
«Ушбу лойиха бизнинг 5 йилликка мулжалланган тараккиёт дастуримизга тула мос келади ва бу «Пежо Ситроен» Группаси учун енгил тижорат автомобилларининг савдосини ривожлантириш ва худудий кенгайиш учун яна бир катта имкониятдир. Биз кушма корхона ташкил этилишида асосий фактор булган Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан куллаб-кувватлашларини хамда узбек хамкорларимиз билан конструктив мулокотни жуда юкори бахолаймиз», — дея эътироф этди «Пежо Ситроен» гурухи вице-президенти Кристоф Бержеран.
«Узавтосаноат» компанияси 1994 йилнинг 17 март санасида ташкил этилган. Хозирда унинг таркибида 75та йирик ва урта корхона хамда компаниялар, жумладан, Жанубий Корея, Туркия, Италия, Германия, Нидерландия, АКШ ва МДХ давлатлари технологияси ва сармояси асосидаги компаниялар мавжуд. АЖнинг асосий фаолият доираси — енгил автомобиллар, автобуслар, юк ташувчи автомобиллар ва бутловчи кисмлар ишлаб чикариш. Компанияда 24 мингдан зиёд ходим ишлайди.
PSA гурухи Peugeot, Citroen ва DS брендлари остида автомобиллар ишлаб чикаради. Шунингдек, Free2Move маркаси остида хилма хил мобил ва интеллектуал хизматларни курсатади. Гурух молия секторида (PSA Finance банки), автомобиль компонентлари (Faurecia) ишлаб чикариш секторида хам фаолият курсатади. 2016 йилда концерн даромади 54 млрд еврони ташкил этди.

Оцените статью
Добавить комментарий