Uzbek tigers жахон бокс серияси ярим финалида галаба козона олмади видео — узбекистон

Uzbek tigers жахон бокс серияси ярим финалида галаба козона олмади (+видео) — узбекистон

Uzbek Tigers ярим профессионал бокс клуби Жахон бокс серияси (WSB) чорак финали жавоб учрашуви доирасида мехмонда Cuba Domadores жамоасидан маглубиятга учради. Шанба куни Гаванада булиб утган учрашув мезбонларнинг 5:0 хисобидаги галабаси билан тугади.
52 кг: Йосвани Вейтия vs. Жасурбек Латипов — 3:0 (49/46, 48/47, 49/46)
Осиё чемпиони ва икки карра жахон чемпионати совриндори 25 ёшли Жасурбек Латипов (1?1) хал килувчи жангда икки карра ЖЧ совриндори, Марказий Америка ва Кариб хавзаси уйинлари чемпиони 25 ёшли Йосвани Вейтия (21?3) билан бахсга киришди. Латипов дастлабки уч раундда мудофаага асосий эътибор каратган булса, сунгги икки раундда ташаббусни кулга олиб, галабага эришди, бирок хакамлар хисоб-китоби буйича кубалик боксчи якунда голиб деб топилди.
64 кг: Ласаро Альварес Эстрада vs. Элнур Абдураимов — 3:0 (50/45, 50/45, 49/46)
2015 йилда Осиё чемпионати бронза медали сохиби 22 ёшли Элнур Абдураимов (6?3) якиндагина ОЧ олтин медалини хам кулга киритган эди. У WSB чорак финалида уч карра жахон чемпиони ва Олимпиада уйинларининг икки карра бронза медали сохиби Ласаро Альварес Эстрада (23?1) билан беллашди. Боксчилар 2015 йилги ЖЧ ярим финалида хам учрашган, ушанда кубаликнинг кули баланд келган эди. Боксчилар зарба алмашишдан чучишгани йук, бирок Ласаро муваффакиятлирок харакат килди ва беш раунд якуни буйича галаба козонди.
69 кг: Роньель Иглесиас vs. Шахрам Гиёсов — 3:0 (48/47, 49/46, 49/46)
23 ёшли Шахрам) Гиёсов (1?3) икки карра Олимпия уйинлари совриндори ва жахон чемпиони 28 ёшли Роньель Иглесиас (19?4) билан учрашди. Олимпиада чорак финалида улар беллашган, узбекистонлик боксчи ишончли галабага эришган эди. Бирок бу сафар ракибига омад кулиб бокди.
81 кг: Хулио Сесар ла Крус vs. Бектемир Меликузиев — 3:0 (48/47, 50/45, 49/46)
Нанкиндаги усмирлар Олимпия уйинлари голиби, Осиё чемпиони, жахон ва ОУ-2016 вице-чемпиони 21 ёшли Бектемир Меликузиев (2?2) уч карра жахон чемпиони, сунгги Олимпия уйинлари голиби 27 ёшли Хулио Сесар ла Крус (20?3)га карши рингга кутарилди. Спортчилар жуда эхтиёткор харакат килишди, асосий эътиборни аниклик ва реакцияга каратишди. Кубалик биринчи раундда ракибининг хатоларидан фойдаланган холда бир оз устунликка эга булди ва узбекистонлик устидан якунда хам голиб чикди.
+91 кг: Хосе Лардует Гомес vs. Баходир Жалолов — 3:0 (49/45, 50/44, 50/44)
Кечанинг сунгги жангида 22 ёшли Осиё чемпиони Баходир Жалолов (1?2) 27 ёшли Хосе Лардует Гомес (6?2) билан жанг олиб борди. Сурхондарлик жангни ёмон бошламади, бир неча марта ажойиб зарбаларни берди. Бирок кубалик боксчи беллашувнинг кечишини узгартира олди ва беш раунд якуни буйича голиб булди.
«Узбек йулбарслари» Тошкентда галаба козонганига карамасдан (3:2) икки учрашув якунларига кура (7:3) Cuba Domadores жамоаси мусобаканинг ярим финалига йул олди.
Учрашув видеоси
<span id=»selection-marker-1″ class=»redactor-selection-marker»></span>

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.