Узбекистон астрономлари ута янги юлдуз чакнашини кайд этишди — узбекистон

Узбекистон астрономлари ута янги юлдуз чакнашини кайд этишди — узбекистон

Узбекистон астрономлари ута янги юлдуз чакнашини кайд этишди — узбекистон

Узбекистонлик астрономлар 25 май куни Кашкадарё вилоятидаги Хисор тог тизмаларида жойлашган Майданак обсерваториясида ута янги юлдузни чакнашини кайд этишди. Бу хакда Фанлар академияси сайтида хабар килинди.
Чакнаш Етти карокчи юлдуз туркумидаги NGC 3938 ракамли спираль галлактикада руй берди. SN 2017ein раками берилган ута янги юлдуз Майданак обсерваториясида дунёнинг етакчи обсерваториялари билан хамкорликда якин галлактикалар мониторинги дастури доирасида аникланди.
Узбекистон астрономлари мазкур юлдуз чакногидаги узгаришларни батафсил урганиш максадида SN 2017ein устидан мунтазам равишда кузатувларни давом эттирмокда.
Айрим юлдузлар уз ривожланишининг сунгги боскичида портлайди. Бу пайтда юлдуз ичидаги кизиб турган катта микдордаги моддалар ташкарига отилиб чикади. Унинг урнида Ердан туриб куриш кийин булган ёки кузатиш деярли имконсиз ёркин юлдуз пайдо булади.
Бу каби ходисаларнинг чукур урганилиши дунёнинг яратилиши хакидаги фундаментал саволларга жавоб олишга имкон яратади. Колдик вазнига боглик равишда портлаган юлдузлар урнида нейтрон юлдузлар ёки кора туйнук пайдо булиши мумкин, дея кайд этилади ФА сайтида.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.