Узбекистон футбол федерациясида хакамлар ва назоратчилар йигилиши булиб утди — узбекистон

Узбекистон футбол федерациясида хакамлар ва назоратчилар йигилиши булиб утди — узбекистон
Узбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида хакамлар ва назоратчилар иштирокидаги навбатдаги йигилиш булиб утди.
Йигилишда Узбекистон футбол федерацияси президенти Умид Ахмаджонов, федерация ходимлари хамда Узбекистон чемпионатида фаолият юритаётган хакам ва назоратчилар иштирок этди.
Кун тартибидаги масала Узбекистонда хакамлик сифатини ошириш, Олий лига, Биринчи лига хакамлари, шунингдек, ёш хакамлар билан ишлашни йулга куйиш, хакамларга укув-амалиёт семинарларини Узбекистонда ва хорижда ташкил этиш масалалари куриб чикилди. Хакамлик фаолияти билан шугулланаётган мутахассисларга федерация рахбарияти томонидан тегишли курсатма ва вазифалар берилди.
Йигилиш давомида сузга чиккан Узбекистон футбол федерацияси президенти Умид Ахмаджонов куйидаги фикрларни билдириб утди: “Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан юртимизда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш буйича катта куламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Федерация рахбарияти бир катор ислохотлар утказиб, юртимизда футболни янги боскичга олиб чикишга харакат киляпти. Футболнинг ривожида Сиз хакамларнинг хам уз урнингиз бор. Шу сабабдан бугунги йигилишимизда Сизлардан уз ишингизга профессионал ёндошиб, уйинларни холис ва масъулият билан бошкариб боришингизни сурайман. Охирги пайтларда Узбекистонда хакамлик билан боглик булган баъзи камчиликлар кузга ташланмокда. Мен тушунаман, иш бор жойда, хато булади. Лекин атайлаб хатоликка йул куйган, спорт принципларидан огишган хакамларга нисбатан катъий чоралар курилади.
Бу каби камчиликларни бартараф этиш, хакамлик савиясини ошириш ва адолатли хакамликни таъминлашни асосий вазифаларимиздан бири деб биламан. Мана шу максадда Сизларга якинда Маъмур Саидкосимов янги рахбар сифатида тайинланди. Ишонаманки, сиз мутахассислар якин орада юзага келган муаммоларни бартараф этиб, Узбекистон чемпионати ва Халкаро уйинларни холис ва муносиб бошкариб, узбек хакамлигини юкори боскичга олиб чикиш учун уз куч ва билимингизни аямаймизлар”.
Шундан сунг, йигилишда ФИФА рефериси Равшан Эрматов сузга чикди.
“Бугунги кунда юртимизда булаётган катта ислохотлар жараёнида мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев хар бир ишга адолат билан ёндошиб, бизга урнак курсатяптилар. Хозиргина Умид Мухаммаджонович таъкидлаб утганларидек, биз хакамлар уз ишимизга масъулият ва адолат билан ёндошиб, мухлисларимиз ишончини оклашга боримизни бериб харакат килишимиз керак. Сунгги пайтларда хакамлик билан боглик юзага келаётган муаммолар ва мухлислар эътирозларини инобатга олиб, шу хатолар устида жиддий ишлаб, уни бошка кайтармаслик ва хар бир уйинда сифатли хамда адолатли хакамлик намойиш этиб, футболимиз ривожига уз хиссамизни кушишимиз зарур”.
Равшан Эрматовдан сунг Хакамлар ва назоратчилар бошкармаси бошлиги Маъмур Саидкосимов уз фикрларини билдириб утди:
“Авваламбор, менга масъулиятли ишда ишонч билдирганингиз учун миннатдорман. Ушбу ишончни оклаш учун бор куч ва тажрибамни ишга солишга ваъда бераман. Федерация рахбарияти томонидан хакамлар олдига куйилаётган вазифалар узбек хакамлигини янги боскичга олиб чикиш, ФИФА ва ОФК стандартига таянган холда хакамлик ишини тугри йулга куйишдан иборат. Мазкур вазифаларни бажариш учун барчамиз бирлашган холда иш олиб борамиз”.
Комментарии 0