Узбекистон кубоги 12 финал локомотив дастлабки уйинда бундкорни маглуб этди — узбекистон

Узбекистон кубоги 12 финал локомотив дастлабки уйинда бундкорни маглуб этди — узбекистон

Узбекистон кубоги 1/2 финал. «локомотив» дастлабки уйинда «бунёдкор»ни маглуб этди — узбекистон

Узбекистон кубоги ярим финал боскичи доирасида Локомотив ва Бунёдкор жамоалари уртасидаги дастлабки уйин якунига етди. Унда темирйулчилар минимал хисобда галабани кулга киритишди.
Учрашув нисбатан ёпик булди. Томонлар у кадар куп хавфли вазиятларни яратишмади. Илк хавфли хужумлар бахснинг 32-дакикасига тугри келди. Санжар Шоахмедов 6-7 метрдан Бунёдкор дарвозаси томон муваффакиятли зарба бера олмади. Ушбу хужумдан кейин 2-3 дакика ичида томонлар яна бир мартадан хавфли вазият яратишди, аммо дарвозабонлар яхши харакат килишди.
Иккинчи булимда хам уйин суръати узгармади. Тупни майдон эгалари назорат килган булсалар, Бунёдкор карши хужумдан фойдаланиш пайида булди. Уйин тугашига 8 дакика колганида Микляев шогирдлари хисобни очишди. Кападзе жарима майдончаси ташкарисидан юмшок тарзда дарвозабон майдончаси бурчагига узатма берди. Мирзаев бош билан дарвозани ишгол килди.
Ушбу гол уйинда ягоналигича колди. Жавоб уйини 2 ноябрь куни Бунёдкор стадионида булиб утади.
Узбекистон кубоги 1/2 финал, дастлабки уйин
16:00 Локомотив — Бунёдкор 1:0 (0:0)
Гол: Сардор Мирзаев (82)
Огохлантиришлар: Сервер Жепаров (60) — Юрица Бульят (30)
Локомотив: Маъмур Икромов, Салим Мустафоев, Неманья Яничич, Ислом Тухтахужаев, Бобур Юлдашев, Кахи Махарадзе, Сардор Мирзаев, Сервер Жепаров (Икром Алибоев 90+2), Санжар Шоахмедов (Тимур Кападзе 73), Марат Бикмаев (Артур Геворкян 81), Темурхужа Абдухоликов
Бунёдкор: Муроджон Зухуров, Акрамжон Комилов, Жавлон Иброхимов (Забихилло Уринбоев 88), Сато Минори, Элдор Шомуродов, Шахзодбек Нурматов (Сардор Азимов 76), Дилшод Ахмадалиев, Достонбек Хамдамов, Рустамжон Ашурматов, Отабек Шукуров, Юрица Бульят
Бош хакам: Шерзод Косимов

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.