Узбекистон кубоги насаф — пахтакор превью — узбекистон

Узбекистон кубоги насаф — пахтакор превью — узбекистон

Узбекистон кубоги. насаф — пахтакор. превью — узбекистон

“Насаф” 30 май, сешанба куни Узбекистон Кубоги 1/8 финалининг жавоб учрашувида “Пахтакор”ни кабул килади. Хабарингиз бор, 22 май куни Тошкентда булиб утган дастлабки учрашувда “аждарлар” 3:0 хисобида галаба козонишган. Учрашув Гузор шахридаги, “Гузор” марказий стадионида соат 18:30да бошланади.
Узбекистон Кубоги-2017. 1/8 финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Карши) — “Пахтакор” (Тошкент)
30.05.2017. “Гузор” марказий стадиони. 18:30да
Хакамлар: Зокир Кодиров (Навоий), Обид Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси — Навоийдан), Комилжон Расулов (Кашкадарё вил.)
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
Дастлабки учрашув: “Пахтакор” – “Насаф” 0:3
Мазкур жамоалар Узбекистон Кубоги бахсларида 15 марта тукнаш келишган. Уларнинг 4 тасида “Насаф”, 6 тасида “Пахтакор” зафар кучган. 5 учрашувда дуранг кайд этилган. Жамоалар кубок финалларида хам икки марта, 2003 ва 2011 йиллар узаро хисоб-китоб килишган.
“Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари Узбекистон суперкубогида хам бир марта куч синашишган. Бу учрашув утган йили Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида булиб утган. Унда каршиликлар 1:0 хисобида устун келган.
Мазкур жамоалар бу йилги Узбекистон Кубоги бахсларининг 1/8 финалида тукнаш келишди. Юкорида айтганимиздек, 1/8 финалининг дастлабки учрашувида “Насаф” ракибини 3:0 хисобида маглуб этди.
Жавоб учрашуви хам жуда кизикарли ва кескин булиши турган гап. Бунга сабаблар талайгина. “Пахтакор” жамоаси дастлабки учрашувдаги хисоб тасодиф эканлигини исбот килишга уринса, “Насаф” бу йилги кубок бахсларида хам уз олдига жиддий максадларни куйганлигини исботлаш учун майдонга тушади. Албатта, бу йилги кубок учун курашда, кейинги боскичга чикиш учун Бердиев шогирдларида имкон купрок.
Умуман олганда бу учрашувдан купрок мухлислар ютишади. Чунки, бу жамоалар уртасидаги хох чемпионат, хох кубок учрашувлари булсин, доимо муросасиз ва курашларга бой тарзда утган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.