Узбекистон молия бозорини ривожлантириш концепцияси мухокама килинмокда — узбекистон

d183d0b7d0b1d0b5d0bad0b8d181d182d0bed0bd-d0bcd0bed0bbd0b8d18f-d0b1d0bed0b7d0bed180d0b8d0bdd0b8-d180d0b8d0b2d0bed0b6d0bbd0b0d0bdd182 Узбекистон

Узбекистон молия бозорини ривожлантириш концепцияси мухокама килинмокда — узбекистон

Узбекистон Молия вазирлиги мамлакат Молия бозорини урта ва узок муддатда ривожлантириш концепцияси лойихасини ишлаб чикди. Хужжат норматив хукукий хужжатларнинг мухокамаси порталида эълон килинди.
Концепцияни ишлаб чикишда Корея фонд биржаси, БМТТД, Халкаро молия корпорацияси, Вазирлар Махкамаси кошидаги Прогнозлаштириш ва макроиктисодий тадкикотлар институти ва бошка тузилмалар экспертлари иштирок этди.
Бугунги кунда мамлакатда 900 мингга якин жисмоний ва юридик шахслар 42,1 трлн сум номинал кийматидаги акцияларга эгалик килмокда. 2016 йилда корпоратив кимматли когозлар (акция ва облигациялар) айланмаси 14,5 трлн сум даражасида кайд этилиб, бу мамлакат ЯММнинг 7,3 фоизига тенг демакдир. Солиштириш учун 2015 йилги маълумотларга эътибор каратсак, 2015 йилда Корея Республикасида бу курсаткич уртача 133,8 фоиз, Японияда 127,1 фоиз, Туркияда 48,7 фоиз, Германияда 43,8 фоиз, Россияда 8,6 фоизни ташкил этган (Жахон банки ахбороти).
«Фонд бозори, жумладан иккиламчи бозордаги жорий вазият миллий капитал бозори ахоли ва сармоядорлар, жумладан хорижлик инвесторларнинг эркин маблагларини жалб этиш йули билан иктисодиётнинг реал секторини молиялаштириш буйича узининг асосий вазифаларини бажармаганидан гувохлик бермокда», — дейилади концепция лойихасида.
Хусусийлаштириш жараёнларига хаддан зиёд таъсирчанлик, АЖларга талабларнинг асоссиз равишда ошириб юборилгани, молия бозори секторларини кайта ислох килишда мувозанатлаштирилган ёндашувнинг мавжуд эмаслиги бозорнинг ривожланишига асосий тускинлик килган сабаблар сифатида келтирилган.
Концепцияни амалга ошириш учун 2017?2021 йилларда молия бозорини ривожлантириш комплекс дастурини тасдиклаш таклиф килинган. Унда кимматли когозлар бозори хукукий норматив хужжатларини, сугурта ва банк хизматларини такомиллаштириш, янги молиявий воситаларни жорий этиш, молия бозорини назорат килиш тизимини институционал мустахкамлаш ва бошкалар кузда тутилган.

Оцените статью
Добавить комментарий