Узбекистон президенти 1113 май кунлари хитойга ташриф буюради — узбекистон

Узбекистон президенти 11?13 май кунлари хитойга ташриф буюради — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11?13 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойда булади, деб хабар килди УзА.
ХХР Раиси Си Цзиньпин, Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Халк вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий кумитаси Раиси Чжан Дэцзян ва бошка рахбарлар билан учрашувларда узаро муносабатларнинг бугунги холати ва истикболлари, Узбекистон ва Хитой уртасидаги узок муддатли хамкорликни мустахкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йуналишлари мухокама этилади. Томонлар минтакавий ва халкаро долзарб масалалар юзасидан хам фикр алмашадилар.
Ташриф дастурида давлат рахбарининг Хитойнинг етакчи компания ва фирмалари вакиллари билан учрашуви режалаштирилган булиб, унда Узбекистонда замонавий технологияларни жалб этган холда узаро фойдали кушма лойихаларни амалга ошириш имкониятлари куриб чикилади.
Олий даражадаги музокаралар якунида Кушма баёнот кабул килиниши, Узбекистон — Хитой уртасида турли сохалардаги алокаларни янада ривожлантиришга каратилган хукуматлараро, идоралараро битимлар ва бошка катор хужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари уртасида катта хажмдаги савдо-иктисодий, инвестициявий ва молиявий шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмокда.
Президент Шавкат Мирзиёев 14?15 май кунлари Пекин шахрида «Бир кутб, бир йул» халкаро форумида иштирок этади.
Комментарии 0