Узбекистон президенти хиндистон бош вазири билан учрашди — узбекистон

Узбекистон президенти хиндистон бош вазири билан учрашди — узбекистон

Узбекистон президенти хиндистон бош вазири билан учрашди — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ШХТнинг Остона саммити доирасида 9 июнь куни Хиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди, деб хабар килди УзА.
Давлат рахбари Хиндистон бош вазирини ШХТ саммитида Хиндистоннинг мазкур халкаро ташкилотга тулаконли аъзо сифатида кушилиши тугрисида карор кабул килинаётгани муносабати билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев мазкур учрашув Хиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2016 йил Узбекистонга амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросини мухокама килиш ва хамкорликнинг истикболларини белгилаб олиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.
Нарендра Моди Узбекистон Хиндистонни ШХТга аъзоликка кабул килиш тугрисидаги таклифни катъий куллаб-кувватлаб келгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Ушбу тарихий вокеа узаро серкирра шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, хавфсизликни таъминлаш, савдо-иктисодий ва инвестиция сохаларида минтакавий хамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратишини кайд этди.
Шавкат Мирзиёевни Узбекистон Президенти этиб сайлангани билан яна бир бор табриклаб, икки мамлакат уртасидаги мустахкам ишончга асосланган алокалар бундан кейин хам ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Учрашувда Узбекистон билан Хиндистон уртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш масалалари мухокама килинди.
Айникса, сиёсий мулокотга алохида эътибор каратилаётгани таъкидланди. Томонлар бундан буён хам олий ва юксак даражадаги алокаларни фаол ривожлантириш, мунтазам сиёсий маслахатлар утказиш, халкаро тузилмалар доирасида бир-бирини куллаб-кувватлаш амалиётини давом эттиришга тайёр эканини билдирди.
Узаро савдо-иктисодий хамкорлик масалалари куриб чикилар экан, 2016 йилда икки мамлакат уртасидаги савдо айланмаси 15 фоиз усиб, 366 миллион АКШ долларини ташкил килгани таъкидланди. Бирок бу курсаткич икки давлат имкониятларини тулик акс эттирмайди. Узбекистон билан Хиндистон узаро савдо хажмини ошириш ва таркибини диверсификация килиш учун улкан салохиятга эга.
«Навоий» эркин иктисодий зонасида «Минда» компанияси билан автомобиллар бутловчи буюмларини ишлаб чикариш, «Новафарм» ва «Ультра Хелс Кеар» компаниялари билан Сурхондарё вилоятида дори-дармонлар ва Тошкент вилоятида инъекция препаратлари ишлаб чикарадиган замонавий корхоналарнинг бунёд этилиши икки давлат уртасидаги инвестициявий хамкорликка мисол була олади.
Биргаликда дастурий махсулотлар яратиш ва телекоммуникация ускуналари ишлаб чикариш, мева-сабзавотлар, пилла ва чармни чукур кайта ишлаш, экспорт учун тайёр махсулотлар ишлаб чикариш, автомобиль эхтиёт кисмлари, электротехника махсулотлари, маиший кимё товарлари ва усимликларни химоя килиш воситалари ишлаб чикариш каби сохаларда истикболли лойихаларни хамкорликда амалга ошириш имкониятлари хам куриб чикилди.
Узбекистон Хиндистоннинг фарамацевтика сохасида бой тажрибасини инобатга олиб, ушбу йуналишда узок муддатли хамкорликни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.