Узбекистон президенти жанубий кореялик сармоядорларга мен сармоянгизнинг ишончли химоясини кафолатлайман
Узбекистон президенти жанубий кореялик сармоядорларга: «мен сармоянгизнинг ишончли химоясини кафолатлайман» — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сеулда булиб утган Узбек-корейс бизнес-форумида жанубий кореялик инвесторларнинг Узбекистондаги сармояларини ишончли химоя килишга шахсан кафолат беришини маълум килди.
«Сармояларингизнинг ишончли химояси, мол-мулклар дахлсизлиги ва даромадларнинг эркин утказилишини кафолатлайман», – деди Корея Республикасида давлат ташрифи билан булиб турган Шавкат Мирзиёев.
Президент уз нуткида тадбиркорлик мухитини яхшилаш буйича амалга оширилган ишлар: валюталарнинг эркин конвертациясининг жорий этилгани, ташки савдо, хом ашё товарлари хамда энергия ташувчилар бозорининг либераллаштирилгани ва бошкалар тугрисида маълум килди.
«Биз аник англаймизки, бизнес узаро манфаатли булиши лозим, – деди Узбекистон Президенти. – Хар бир корейс сармоядори бизнинг бозоримизда узи учун даромад топиб, бир вактнинг узида бизнинг иктисодиётимизни ривожлантиришга хисса кушган холда мамнуният билан мехнат килиши лозим».
У корейс компаниялари Узбекистонни узок муддатли хамкор сифатида куришлари учун энг кулай шароитлар яратилишини таъкидлаб утди.
«Бу курук гап эмас. Бу менинг сиёсий иродам, менинг каттик ва узгармас позициям», – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент узининг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида 10 млрд долларга якин икки томонлама инвестицион келишувлар ва савдо шартномаларининг салмокли пакети имзоланишини кайд этиб утди.
Жумладан, энергетика сохасида: инфратузилма объектларини тулик модернизация килиш, куёш ва фотоэлектр станциялар куриш, энергия тежовчи ускуналарни ишлаб чикариш буйича хамкорликдаги лойихаларни амалга ошириш тугрисида келишувлар имзоланди.
«Газ-кимё ва кимё сохаларида катта имкониятларни курмокдамиз, – деди давлат рахбари. — Биз Узбекистон ва минтаканинг бошка давлатларида талабгир булган полимерлар ва пластмасса, сунъий тола, угитлар, маиший кимё, бошка кимёвий махсулотларнинг кенг ассортиментини ишлаб чикаришни кенгайтиришни максад килганмиз».
У Узбекистондаги ресурс базаларидан фойдаланган холда курилиш материалларининг янги турларини ишлаб чикариш сохасида хамкорлик истикболлари тугрисида хам тухталиб утди.
Президент сузларига кура, кишлок хужалиги сохасида – махсулотларни ишлаб чикариш ва етказиб беришдан тортиб, уларни чукур кайта ишлаш ва тайёр махсулот ишлаб чикаришгача булган ишлар буйича хамкорлик учун имкониятлар мавжуд.
Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига Узбекистон Савдо-саноат палатаси хузурида Корейс бизнес маркази ташкил этилиши режаси хакида маълум килди. У «ягона дарча» режимида корейс компанияларига Узбекистонда амалий ёрдам бериш ва куллаб-кувватлаш билан шугулланади.
Узбекистоннинг Жахон савдо ташкилотига аъзо булиши буйича ишлар кайта йулга куйилганини кайд этган Президент Корея Республикаси ЖСТга аъзо булиш масаласида хамкорлик буйича «йул харитаси» имзолаган биринчи давлат булганини маълум килди.
Уз нутки якунида Шавкат Мирзиёев: «Узбекистон корейс бизнеси учун уз эшикларини кенг очган. Мен ва Узбекистон хукумати Узбекистондаги хар бир корейс сармоядорини, хар бир хамкорликдаги лойихани хар томонлама куллаб-кувватлаб, ёрдам курсатамиз», – деди.
Комментарии 0