Узбекистон россиянинг бешта шахрида консуллик идорасини очади — узбекистон

d183d0b7d0b1d0b5d0bad0b8d181d182d0bed0bd-d180d0bed181d181d0b8d18fd0bdd0b8d0bdd0b3-d0b1d0b5d188d182d0b0-d188d0b0d185d180d0b8d0b4d0b0 Все новости

Узбекистон россиянинг бешта шахрида консуллик идорасини очади — узбекистон

Ташки ишлар вазирлиги Россиянинг Санкт-Петербург, Козон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург, Владивосток хамда Козогистоннинг Олмаота шахарларида консуллик махкамаларини очиш масаласи устида иш олиб бормокда. Бу хакда ТИВ рахбарининг биринчи уринбосари Жавлон Вахобов 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш стартегиясини амалга оширишга багишланган конференцияда маълум килди.
Унинг кайд этишича, мазкур чора вактинчалик хорижда булиб турган фукаролардан ТИВ манзилига келиб тушаётган шикоятлар асосида амалга оширилмокда. Президент виртуал кабулхонаси ишга тушган вактдан буён мурожаатлар сони 3000 та атрофидани ташкил этса, уларнинг учдан икки кисми консуллик-хукукий хусусиятга эга. Жумладан паспортларни алмаштириш; хорижда вафот этган кариндош ва якинлар улими хужжатларини расмийлаштириш, улим сабабларига ойдинлик киритиш; хорижий давлатлар худудида содир этилган жиноий ишлар буйича адолатли тергов олиб борилиши; алиментларни ундиришда кумаклашиш ва бошкалар юзасидан шикоятлар келиб тушмокда.
Хориждаги фукаролар манфаатларини химоя килиш учун ТИВ Консуллик низомининг янги тахририни ишлаб чикди. Хозирда лойиха жамоатчилик мухокамаси боскичида.
Хужжатга мувофик, консул зиммасига хорижда объектив сабабларга кура маблагсиз колган Узбекистон фукароларига моддий кумак курсатиш вазифаси хам топширилади. Молиявий ёрдам олишда нотариал тасдикланишга тенглаштирилган шартнома тузилади. Фукаро шу йул билан Узбекистонга кайтиши мумкин, бирок 30 кун муддат ичида олинган пулларни кайтаришга мажбур булади.
Вазирнинг биринчи уринбосари сузларига кура, купчилик консуллик вазифалари «онлайн режимга, интерактив шаклга» утказилади.

Оцените статью
Добавить комментарий