Узбекистон шлар терма жамоаси хам жчга чика олмади — узбекистон

Узбекистон шлар терма жамоаси хам жчга чика олмади — узбекистон

Узбекистон ёшлар терма жамоаси хам жчга чика олмади — узбекистон

Узбекистон усмирлар терма жамоаси кетидан ёшлар термамиз хам уз олдига куйилган вазифани бажара олмади. Жасур Абдураимов жамоаси хам Чорак финалда имкониятни бой берди.
Уйин, футболчиларнинг техник махорати борасида жамоамиз Эрондан кучли эди. Аммо форслар кучли жихатларимизни имкон кадар йукка чикариб, ожиз томонимиздан фойдалана олишди.
Эронликлар майдоннинг хар кандай нуктасидан белгиланган жарима тупини тугри бизнинг жарима майдончамизга етказиб, уйин бошидан стандартлардан фойдаланишга харакат килишди. Ана шундай уринишлардан бири 14-дакикадаёк уларга наф келтирди. Жаримадан етказилган тупга Шакарий чалканча услубда зарба беришга уринди, аммо туп унинг ёнида турган Жаъфарийга келиб тушди. Ризо якин масофадан аник зарба билан дарвозани ишгол килди.
Бундай савиядаги учрашувда кам хато килган жамоа галаба козониши хеч кимга сир эмас. Эронликлар гол уриб олишганидан кейин купчилик булиб химояланиб, бехато уйнашга интилишди. Танаффусга кадар терма жамоамиз тула устунликка эга булиб, бир катор вазиятлар яратишди. Баъзи вазиятларда омад форсларга кулиб бокканини хам таъкидлаш лозим. Жумладан, Яхшибоев узатма бераётганида химоячининг оёгига тегиб, дарвозага йул олаётган туп устунга тегиб майдонни тарк этди.
Ким билади дейсиз, балки эронликлар галабани купрок хохлашгандир. Хар холда, футболчиларимиз гол уриши шарт булган вазиятлар ракиб футболчилари каердандир пайдо булиб, хамиша зарба йулига гов булишнинг уддасидан чикаверишди. Шароф Мухиддиновнинг кучли зарбалари борлигини курдик, аммо эронлик посбон хам буш келмади.
Иккинчи булим бошланиб, жамоамиз катта куч билан олдинга ташланаётган пайтда ЭРОН яна йук жойдан гол уриб кетди. Футболчиларимиз майдон марказида тупни йукотишди ва ракиб футболчиси тупни олдинга чизикка тепиб юборди. Марказий химоячиларимиз тупни тепиб юбориш урнига тезликда Жаъфарийга ютказиб куйишди ва хужуэмчи яккама-якка вазиятда дарвозани ишгол килди.
Ана шу гол узбекистонликлар рухий жихатдан каттик таъсир курсатди шекилли, улар биринчи булимдагидек дадил харакат кила олишмади. Насаф хужумчиси Бобур Абдухоликовнинг зарбаларига аниклик етишмади. Форслар иккинчи булимда майдонни травматология шифохонасига айлантириб юбориб, имкон кадар уйинни совутишга муваффак булишди. ЭРОН ёшлар терма жамоаси уз максадига эришди ва 15 йилдан кейин илк марта Жахон чемпионати йулланмасини кулга киритди.
Узбекистоннинг усмирлар ва ёшлар терма жамоалари бу галги Осиё чемпионатларини муваффакиятсиз утказган холда, Мундиал йулланмасини кулга кирита олмади.
Ёшлар уртасидаги Осиё чемпионати. Чорак финал.
УЗБЕКИСТОН — ЭРОН — 0:2 (0:1)
Голлар: Ризо Жаъфарий (14, 47)
Огохлантиришлар: Азизжон Ганиев (45+2), Жавохир Эсонкулов (84) — Нима Тохирий (29)
Узбекистон: 1.Умиджон Хамроев, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Исломжон Кобилов (С), 5.Хушнудбек Авилов, 6.Азизжон Ганиев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Бобур Абдухоликов (Жавохир Эсонкулов 74), 14.Шароф Мухиддинов, 15.Ойбек Рустамов, 19.Достон Ибрагимов (Саиджамол Давлатжонов 55), 20.Хусниддин Гофуров (Шохрух Махмудхожиев 83)
ЭРОН: 12.Шахоб Одилий, 3.Али Шожаий, 4.Ориф Гуломий, 5.Нима Тохирий, 6.Мухаммад Султонмехр (Али Тахеран 56), 7.Ризо Шакарий (Хуссайн Сакий 90+2), 9.Мехди Мехдихоний, 13.Умид Нур Афкан (С), 19.Ризо Жафарий (Мужтаба Нахариан 87), 20.Шахин Аббосиан, 23.Абулфазл Раззогпур
Бош хакам: Мухаммад Таки (Сингапур)

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.