Узбекистон ва испания иктисодий хамкорликни кенгайтиради — узбекистон

Узбекистон ва испания иктисодий хамкорликни кенгайтиради — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ШХТнинг Остона саммити доирасида Испания Кироли Филипп VI билан музокара утказди, деб хабар килди УзА.
Узбекистон рахбари мамлакатлар уртасидаги анъанавий дустлик муносабатлари узок утмишга бориб такалишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва Филипп VI сухбатда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истикболларини мухокама этиб, халкаро ахамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Томонлар давлатлараро алокаларни кенгайтиришда олий даражадаги мулокот мухим урин тутишини таъкидлади. Ташки сиёсат махкамаларининг мунтазам маслахатлашувлари нафакат долзарб минтакавий ва халкаро сиёсат масалалари буйича фикр алмашиш, балки турли даражадаги келгуси учрашувлар жадвали ва кун тартибини ишлаб чикиш хамда келишиш имконини бермокда.
Давлатлараро муносабатларнинг мухим бугини булган савдо-иктисодий ва инвестициявий хамкорликни ривожлантириш масаласи хам томонлар диккат марказида булди.
Икки томонлама савдо сохасида куплаб кулайликлар яратилиб, сезиларли даражада, яъни жорий йилнинг дастлабки 4 ойида турт баробар усишга эришилганига карамасдан, бу борадаги курсаткичлар хамон юкори эмас. Узаро савдо хажмини купайтириш ва таркибини кенгайтириш зарурлиги кайд этилди. Узбекистон билан Испания бунинг учун барча имконият ва салохиятга эга экани таъкидланди.
Узбекистон мамлакатда Испания бизнесининг, хусусан, нефть-газ, энергетика, кимё, фармацевтика, тукимачилик, пардозлаш материаллари ва сопол махсулотлар ишлаб чикариш сохасида юкори технологияли корхоналар ташкил этиш буйича кушма лойихаларни амалга ошириш оркали кенгайишидан манфаатдордир.
Испания туризм сохасида улкан натижаларга эришган ва бу борада жахон микёсида илгор тажрибага эга. Шу муносабат билан томонлар ушбу сохада узок муддатли тизимли хамкорлик урнатиш, бошкача айтганда, стратегик шерикликни йулга куйиш имкониятларини мухокама килди.
Иктисодий хамкорлик буйича хукуматлараро кушма комиссия ташкил этиш ва унинг дастлабки мажлисини шу йил Тошкентда утказиш тугрисидаги масала хам куриб чикилди.
Комментарии 0