Узбекистон ва киргизистон рахбарлари узаро алокалар мустахкамланишини тасдиклади — узбекистон

Узбекистон ва киргизистон рахбарлари узаро алокалар мустахкамланишини тасдиклади — узбекистон

Узбекистон ва киргизистон рахбарлари узаро алокалар мустахкамланишини тасдиклади — узбекистон

Самаркандда 24 декабрь куни Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Киргизистон Президенти Алмазбек Атамбоев уртасида музокара булиб утди, деб хабар килди Узбекистон рахбари матбуот хизмати.
Президентлар сиёсий мулокотни янада ривожлантириш ва иктисодий муносабатларни кенгайтириш масалаларини мухокама этиб, томонларни кизиктирган минтакавий ва халкаро ахамиятга молик катор муаммолар юзасидан фикр алмашди.
Томонлар экстремизм ва диний акидапарастлик минтака баркарорлигига хавф солаётганига эътибор каратди. Бундай хавф-хатарларга карши узаро хамкорликни янада мустахкамлаш зарурлиги кайд этилди.
Афгонистондаги вазиятни баркарорлаштириш масаласини мухокама этиш чогида ушбу жафокаш заминда тинчлик ва осойишталикка эришиш бутун минтакада хавфсизликни таъминлаш, истикболли транспорт-коммуникация лойихаларини амалга ошириш, иктисодиётни янада тараккий эттириш учун мухим омил хисобланиши таъкидланди.
Давлат рахбарлари якин кушничилик ва узаро манфаатли хамкорликни янада ривожлантириш ва уни сифат жихатидан янги мазмун билан бойитиш зарурлигини таъкидладилар.
Томонлар Узбекистон ва Киргизистон ташки сиёсат махкамалари уртасида 2016-2017 йилларга мулжалланган хамкорлик дастури янги шаклдаги сиёсий мулокотни йулга куйишга хизмат килишига ишонч билдирди.
Ушбу масалалар мухокамасида 2016 йилнинг утган даврида узаро товар айирбошлаш хажми 23 фоиз усганига карамасдан, бу курсаткич етарли даражада эмаслиги ва икки мамлакатнинг мавжуд имкониятларига мос келмаслиги кайд этилди.
Президентлар икки йил давомида товарлар турини тубдан кенгайтириш ва узаро савдо хажмини 500 миллион долларгача купайтириш чораларини куриш зарурлигини таъкидладилар.
Шавкат Мирзиёев бунинг учун Киргизистонга Узбекистонда ишлаб чикарилаётган замонавий кишлок хужалиги техникалари, енгил ва юк автомобиллари, автобусларни тизимли асосда етказиб бериш ва уларга техник хизмат курсатишни йулга куйиш лозимлигини таъкидлади.
Бундан ташкари, киргизистонлик шерикларга азот, фосфор, калий ва мураккаб комплекс угитлар, электротехника махсулотлари — трансформаторлар, барча турдаги кабель-утказгич махсулотлар, маиший техника, шунингдек, тайёр тукимачилик махсулотлари, курилиш материаллари, препаратлар, мебель, укув-лаборатория жихозлари ва бошка саноат махсулотлари етказиб бериш таклиф этилди.
Киргизистон томони, уз навбатида, Узбекистонга етказиб берилаётган товарлар турини кайта куриб чикиши таъкидланди. Шу максадда икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари уртасида тугридан-тугри узок муддатли хамкорлик урнатиш зарурлиги кайд этилди.
Минтакада самарали транспорт йулларини ривожлантириш иктисодий хамкорликнинг стратегик йуналиши хисобланади. Масалан, Марказий Осиёни Киргизистон худуди оркали Хитой билан боглайдиган киска темир йул нафакат мамлакатларимиз, балки бутун минтаканинг транзит салохиятини сезиларли равишда ошириш имконини беради. Шавкат Мирзиёев Узбекистон мутахассислари Киргизистон худудида бундай йуналишни лойихалаштириш ва куришда иштирок этишига тайёр эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев музокаралар давомида эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни сифат жихатидан янги боскичга кутариб, узаро манфаатли хамкорликнинг янги сахифаларини очишига ишонч билдирдилар.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.