Узбекистон ва киргизистон уртасида чегара вакиллари фаолияти йулга куйилади — узбекистон

Узбекистон ва киргизистон уртасида чегара вакиллари фаолияти йулга куйилади — узбекистон

Узбекистон ва киргизистон уртасида чегара вакиллари фаолияти йулга куйилади — узбекистон

5 сентябрь куни Бишкек шахрида Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Киргизистонга давлат ташрифи чогида имзоланган Узбекистон Республикаси Хукумати билан Киргизистон Республикаси Хукумати уртасида чегара вакиллари фаолияти тугрисидаги Битим 26 декабрьда кучга кирди, дея хабар килди ТИВ матбуот хизмати.
Мазкур хужжат томонлар чегара вакилларининг Давлат чегарасидаги чегаравий можаролар ва низоларни хал килиш билан боглик масалаларни ечиш буйича фаолиятини тартибга солади.
Битимга мувофик чегара вакиллари участкалари доирасида уз фаолиятида:
Давлат чегарасини кесиб утиш буйича урнатилган коидаларга риоя этилишини назорат киладилар ва уни белгиланган тартибни бузган холда кесиб утишнинг олдини олиш буйича чоралар курадилар;
ваколатли давлат органлари билан биргаликда ноконуний мигрантларни депортация килиш (топшириш) ва контрабандага карши курашиш буйича зарур чораларни курадилар ва Давлат чегарасида хужалик ишларини амалга оширилиши хамда чегара сув хавзалари сувидан фойдаланиш, овчилик ва баликчилик коидаларига риоя килиш назоратини таъминлайдилар;
Давлат чегаралари оркали ёнгинлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва кишлок хужалиги зараркунандаларининг таркалиши хавфи тугрисида бир-бирларини уз вактида хабардор киладилар.
Ушбу икки томонлама хужжатнинг кучга кириши Давлат чегарасида юз бераётган масалаларни уз вактида ечиш учун кушимча хукукий механизм сифатида хизмат килади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.