Узбекистон ва козогистон харбий хамкорлик режасини имзолади — узбекистон

Узбекистон ва козогистон харбий хамкорлик режасини имзолади — узбекистон
Узбекистон ва Козогистон мудофаа вазирликлари тезкор ва жанговар харбий тайёргарлик хамда харбий таълим сохасида хамкорликдаги тадбирларни уз ичига олган Харбий хамкорлик режасини имзолади.
Козогистон Мудофаа вазирлиги сайтида хабар килинишича, бу каби хужжат икки давлат харбий махкамаларининг икки томонлама муносабатлари тарихида илк бор имзоланди. Хужжат утган хафта Козогистон мудофаа махкамаси рахбари генерал-полковник Сакен Жасузаковнинг Узбекистонга расмий ташрифи чогида имзоланган. Тошкентда у Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хамда Узбекистон мудофаа вазири Кобул Бердиев билан учрашди.
Козогистон мудофаа вазири Узбекистон Куролли Кучларининг Кукондаги харбий кисмларидан бирига ташриф буюрди. Шунингдек у Самаркандда Узбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов кабрини зиёрат килди.
Комментарии 0