Узбекистон ва россия иив рахбарлари узаро хамкорлик тугрисида банномани имзолади — узбекистон

Узбекистон ва россия иив рахбарлари узаро хамкорлик тугрисида баённомани имзолади — узбекистон
23 май куни Узбекистон ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Россия ички ишлар вазири полиция генерали Владимир Колокольцев 2017?2018 йилларда узаро хамкорлик тугрисида баённомани имзолади.
Тадбир Тошкентда Россия ИИВ рахбарининг Узбекистонга амалий ташрифи доирасида булиб утди. Россия ИИВ матбуот хизматининг хабар килишича, баённома икки мамлакат хукукни мухофаза килиш органлари экспертлари томонидан тайёрланган.
«Мазкур хужжатни хукукни мухофаза килиш сохасида Узбекистон-Россия хамкорлигини янада ривожланишини белгилаб берувчи ва мамлакатларимиз худудида жиноятчиликка карши курашга тизимли ёндашишга имкон берувчи дастур сифатида карамокдамиз», — деди Владимир Колокольцев.
Хукукни мухофаза килиш махкамалари рахбарлари хамкорликнинг устувор масалалари, жумладан терроризм, экстремизм, ноконуний миграция ва кидирув фаолияти сохаларида ахборот алмашинув буйича узаро хамкорлик холати ва истикболларини мухокама килди.
Владимир Колокольцев ноконуний миграция хамда мехнат фаолияти ва мехнат мухожирлари хукукларини химоя килиш билан боглик масалаларни хал этиш буйича икки рус-узбек ишчи гурухи ишини якин вактлар ичида жадаллаштириш зарурлигини таъкидлаб утди.
Комментарии 0