Узбекистон ва тожикистон чегара режимини соддалаштириш масаласини мухокама килди — узбекистон

Узбекистон ва тожикистон чегара режимини соддалаштириш масаласини мухокама килди — узбекистон

Узбекистон ва тожикистон чегара режимини соддалаштириш масаласини мухокама килди — узбекистон

Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов Душанбега амалий ташрифи доирасида Тожикистон Президенти Эмомали Рахмон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини мухокама килди, дея хабар берди Тожикистон Президенти матбуот хизмати.
Жумладан тижорий чекловларни бартараф этиш, фукароларнинг чегаралардан утиш тартибларини соддалаштириш, махсулотларни ташиш тарифларини пасайтириш, мавжуд темир йулларни кайта тиклаш, чегаралардаги миналаштирилган майдонларни тозалаш, назорат-утказиш пунктларини очиш ва давлат чегаралари билан боглик бошка масалалар мухокама килинди, дейилади хабарда.
Эмомали Рахмон тожик томонининг Узбекистон билан сув ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш сохасида хукуматлараро хамкорликни мустахкамлашга тайёр эканини таъкидлаб, Тожикистон мазкур масалада хеч качон минтака мамлакатлари учун муаммолар тугдиришга харакат килмагани, аксинча, сув ва экологик муаммоларни хал этишда дунё ва минтака хамжамиятининг интеграцияси тарафдори булганини кайд этди.
Учрашувда минтака ва дунёдаги турли хавф-хатарлар, жумладан терроризм, экстремиз ва бошка трансмиллий жиноятларга карши курашда икки томонлама хамкорлик масалалари хам мухокама килинди.
Хар икки томон хам узаро манфаатдор барча сохаларда сермахсул алокалар урнатилишидан умид билдирди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.