Узбекистон ва туркманистон президентлари телефон оркали мулокот олиб борди — узбекистон

d183d0b7d0b1d0b5d0bad0b8d181d182d0bed0bd-d0b2d0b0-d182d183d180d0bad0bcd0b0d0bdd0b8d181d182d0bed0bd-d0bfd180d0b5d0b7d0b8d0b4d0b5d0bd Узбекистон

Узбекистон ва туркманистон президентлари телефон оркали мулокот олиб борди — узбекистон

Узаро келишувга мувофик Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов уртасида 1 май куни телефон оркали мулокот булиб утди, деб хабар килди УзА.
Давлат рахбарлари Узбекистон Президентининг шу йил 6?7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи чогида эришилган келишувлар ва имзоланган хужжатларни амалга ошириш жараёнини мухокама килдилар.
Томонлар сиёсий, савдо-иктисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар сохалар буйича юксак даражадаги алокалар изчил ривожланаётганини мамнуният билан кайд этдилар.
Бугунги кунда агросаноат комплексидаги, темир йул тизимини таъмирлаш ва модернизация килиш ва бошка сохалардаги савдо шартномалари ва кушма кооперация лойихалари кенг куламда амалга оширилмокда.
Давлат рахбарлари белгиланган дастурлар ва хамкорлик лойихаларини, авваламбор, иктисодий сохадаги лойихаларни уз вактида амалга ошириш максадида янада фаол хамкорлик килиш мухимлигини таъкидладилар.
Минтакавий ва халкаро ахамиятга молик долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, шунингдек, якин истикболдаги кушма тадбирлар жадвали келишиб олинди.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов кардош Узбекистон халкига эзгу истакларини билдирди.
Сухбат Узбекистон — Туркманистон муносабатларига хос самимий ва дустона, узаро англашув, хурмат ва якин кушничилик рухида утди.

Оцените статью
Добавить комментарий