Узбекистон ва венгрия бизнес форумда 465 млн долларлик битимларни имзолади — узбекистон

Узбекистон ва венгрия бизнес форумда 465 млн долларлик битимларни имзолади — узбекистон

Узбекистон ва венгрия бизнес форумда 46,5 млн долларлик битимларни имзолади — узбекистон

Узбекистон ва Венгрия 14 декабрь куни Тошкентда булиб утган бизнес форумда 46,5 млн долларлик олтита битимни имзолади, дея хабар килди Узбекистон инвестициялар буйича давлат кумитаси матбуот хизмати.
Навоий вилояти хокимияти ва Hunland компанияси йирик шохли чорва молларини етиштириш буйича 30 млн долларлик лойихани амалга ошириш тугрисидаги битимни имзолади.
Венгрия ва Узбекистон агромутахассислари экишга мулжалланган сабзавот уругларини етиштириш буйича корхонани ташкил этишга жалб этилади. Agrologistics Central Asia ва Szentesi-Mag компаниялари уртасида 10 млн долларлик шартнома имзоланди.
Hamkorbank, Andijan Exclusive Invest ва InnovaSter-Trade компаниялари бодринг, томат, маккажухори ва бошка озик-овкат махсулотларини кайта ишлашни ташкил этиш буйича 3 млн долларлик битимни имзолади.
Golden Lake Fish ва Hun-bas Invest компаниялари Тудакул кулида балик етиштириш ва уни кайта ишлаш учун 1,6 млн долларлик мажмуани куриш буйича битим имзолади.
Бундан ташкари, Andijan Exclusive Invest ва Budagep компаниялари уртасида шоколад махсулотлари учун меваларни кайта ишлаш буйича ускуналарни етказиб бериш буйича 300 минг долларлик шартнома имзоланди.
«Узшаробсаноат», «Шохруд» ва Hun-bas Invest корхоналари 1,6 млн долларга эман бочкаларини ишлаб чикариш буйича корхона ташкил этиш тугрисидаги меморандумни имзолади.
2019 йил 5?6 март кунлари Будапештда иктисодий хамкорлик буйича Узбекистон-Венгрия хукуматлараро комиссия йигилиши булиб утади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.