Узбекистон ва хитой уйинчоклар ишлаб чикариш буйича кк ташкил этади — узбекистон

d183d0b7d0b1d0b5d0bad0b8d181d182d0bed0bd-d0b2d0b0-d185d0b8d182d0bed0b9-d183d0b9d0b8d0bdd187d0bed0bad0bbd0b0d180-d0b8d188d0bbd0b0d0b1 Все новости

Узбекистон ва хитой уйинчоклар ишлаб чикариш буйича кк ташкил этади — узбекистон

Узбекистон эркин иктисодий зоналаридан бири худудида болалар уйинчокларини ишлаб чикариш буйича узбек-хитой кушма корхонаси ташкил этилади. Хитой томонидан Shangdong Sanhe Toy компанияси хамкорлик килади, деб хабар берди Инвестициялар буйича давлат кумитаси матбуот хизмати «Газета. uz»га.
Мазкур лойихани амалга ошириш, шунингдек савдо-иктисодий ва инвестицион хамкорлик масалалари Инвестициялар буйича давлат кумитаси раисининг биринчи уринбосари Лазиза Кудратова ва Shangdong Sanhe Toy раиси Сонг Чжинюан учрашувида мухокама килинди.
Учрашувда Тошкентнинг Олмазор туманида болалар уйинчокларини ишлаб чикариш буйича технопарк ташкил этишни куриб чикиш таклиф килинди.
Shangdong Sanhe Toy 2005 йилда ташкил этилган булиб, АКШ, Канада, Европа Иттифоки давлатлари ва бошка мамлакатларга юмшок ва электрли уйинчоклар етказиб беради.
Маълумот учун: 2016 йилда Узбекистонга импорт килинган уйинчоклар хажми 2,1 млн долларни ташкил этган булса, 2017 йилда бу курсаткич 29 фоизга кискарди. Узбек бозорига асосан ХХР — 2 млн доллар (94%), Россия — 43,3 минг доллар (2,1%) ва Литва — 16 минг доллар (0,8%) микдоридаги уйинчокларни етказиб берган.

Оцените статью
Добавить комментарий