Узбекистон харбийлари туркияда тайргарликдан утади — узбекистон

Узбекистон харбийлари туркияда тайёргарликдан утади — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июль куни мамлакатга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаниклини кабул килди. УзА хабарига кура, учрашувда икки мамлакат харбий ва харбий-техник хамкорлиги истикболлари мухокама этилди.
Узбекистон ва Туркия Мудофаа вазирликлари уртасида амалий хамкорлик урнатиш, жумладан, харбий таълим сохасида кушма дастурларни амалга ошириш бу борадаги мухим йуналишлардан бири сифатида белгиланди.
Туркия миллий мудофаа вазири Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга кабул учун самимий миннатдорлик билдирди ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдугоннинг эзгу тилакларини етказди.
Нуреттин Жаникли Узбекистонда Куролли Кучлар салохиятини ошириш ва мамлакат мудофаа кобилиятини мустахкамлаш борасида амалга оширилаётган ислохотларга юксак бахо берди ва Туркия томони давлатларимиз уртасида кенг куламли хамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.
Нуреттин Жаниклининг Узбекистон мудофаа вазири Кобул Бердиев билан учрашувида Узбекистон ва Туркия Мудофаа вазирликлари харбий-таълим муассасалари профессор-укитувчиларининг тажриба ва билим алмашишини мустахкамлаш, харбий-техника сохасида икки томонлама муносабатларни кенгайтиришга каратилган хужжатлар имзоланди.
2018 йилда Туркия харбий-укув юртлари ва марказларининг тайёрлов курсларида Узбекистон Республикаси Куролли Кучлари харбий хизматчиларини укитишни ташкил этиш тугрисида келишувга эришилди.
«O‘zbekiston 24» телеканалининг хабар килишича, бир ой мукаддам Узбекистонда замонавий намунадаги турк ихтисослашган автомобиль техникаси синовдан утказилган эди. Хозирда уни мамлакатга етказиб бериш ва уни Узбекистон худудида ишлаб чикаришни йулга куйиш истикболлари куриб чикилмокда.
Комментарии 0