Узбекистон хаво йуллари янги йуналишларни очади — узбекистон

Узбекистон хаво йуллари янги йуналишларни очади — узбекистон

Узбекистон хаво йуллари янги йуналишларни очади — узбекистон

«Узбекистон хаво йуллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилда бир катор янги йуналишларни очади, деб хабар килди авиаташувчи ташкил этилганининг 25 йиллигига багишлаб пайшанба куни утказилган матбуот анжуманида компания бош директори Валерий Тян.
Якин вактларда Тожикистон билан авиакатновлар кайта йулга куйилади. «Хукуматлараро келишув тулик ишлаб чикилди ва имзоланишга тайёр. Душанбега рейс якин вактлар ичида булади», — деди Валерий Тян.
Эслатиб утамиз, Тошкент ва Душанбе уртасидаги авиакатновнинг кайта йулга куйилиши хакидаги карор 2016 йилнинг ноябрида савдо-иктисодий хамкорлик буйича хукуматлараро комиссия йигилишида кабул килинган эди.
Апрель бошида ёки ундан аввалрок Лахорга (Покистон) хам рейс кайта тикланади. Бундан ташкари, Хиндистон (Дехли ва Амритсар рейсларига кушимча), Хитойга янги йуналиш буйича рейслар йулга куйилади.
Авиакомпания чартер таклифларини кенгайтиришни истикболли ва даромадли йуналишлардан, деб хисоблайди, кушимча килди Валерий Тян. Жорий йилда чартерлар учун купрок хаво кемалари ажратилади, деб таъкидлади у.
Бугунги кунда «Узбекистон хаво йуллари» Европа ва Осиёнинг 50 дан зиёд шахарларига рейсларни амалга оширмокда. Чартер рейслар географияси Аляскадан Янги Зеландиягача худудларни камраб олади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.