Узбекистон янгиликлари бугунги — узбекистон

d183d0b7d0b1d0b5d0bad0b8d181d182d0bed0bd-d18fd0bdd0b3d0b8d0bbd0b8d0bad0bbd0b0d180d0b8-d0b1d183d0b3d183d0bdd0b3d0b8-d183d0b7d0b1d0b5 Все новости

Узбекистон янгиликлари бугунги — узбекистон

Узбекистон–Россия: 4 млрд. долларлик битим имзоланиши кутилмокда
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифига тайёргарлик куриш ишлари доирасида Москвага бош вазирнинг биринчи уринбосари, «Узбекистон темир йуллари» АЖ раиси Очилбой Раматов бошчилигидаги делегация етиб келган, деб хабар беради Sputnik.
Бош вазирнинг биринчи уринбосари, «Узбекистон темир йуллари» АЖ раиси Очилбой Раматов бошчилигидаги расмий делегация катнашчилари савдо-иктисодий ва инвестиция сохаларида суммаси 4 миллиард АКШ долларидан ортик иккитомонлама идоралараро хужжатлар имзолаш тантанали маросимининг алохида кисмида иштирок этади, дея хабар берган Узбекистоннинг РФдаги элчихонаси матбуот хизмати.
Хужжатларнинг асосий кисми Узбекистон рахбари Шавкат Мирзиёевнинг 4–5 апрель кунларига мулжалланган давлат ташрифи мобайнида имзоланади.
Бундан ташкари, Урал кон-мателлургия комбинати холдинги билан Узбекистондаги Тебинбулок конидаги таркибида ваннадий мавжуд булган титанмагнетит рудаларини узлаштириш, пулат куйишни ишлаб чикариш лойихасини амалга ошириш борасида 1,5 миллиард долларлик меморандум хам имзоланади. Узбекистон ташки иктисодий фаолият миллий банки, «Газпромбанк» АЖ ва Россия Федерациясининг экспорт-кредит агентлиги уртасида Узбекистонда инвестицион лойихаларни биргаликда молиялаштириш учун 500 млн. АКШ доллари суммасига тенг доиравий битим тузилади.
Шунингдек, «Олмалик кон-металлургия комбинати» АЖ ва «РИВС» илмий ишлаб чикариш бирлашмаси ЁАЖ уртасида 500 миллион долларга мутлако янгидан барпо этилувчи мис бойитиш комплекси курилиши борасида хамкорлик хакидаги битим, «Асакабанк» ва «Газпромбанк» АЖ уртасида Тошкентда 88 миллион долларга металлургия заводи курилиши лойихасини молиялаштириш хакида доиравий битим, «Чирчик кишлок хужалиги техникаси заводи» АЖ майдонларида кишлок хужалиги техникаларни биргаликда ишлаб чикаришни ташкиллаштириш хакидаги битим ва бошка бир катор мухим хужжатлар имзоланиши кутилмокда.
Шунингдек, «Узагроэкспорт» АЖ ва «Узагроэкспорт» савдо уйи МЧЖ уртасида Россияга 612 миллион долларлик янги узилган ва кайта ишланган мева-сабзавот махсулотларини етказиб бериш хакида шартнома, «Узбекнефтгаз» МХК ва Россия Федерацияси энергетика вазирлиги уртасида 225 миллион долларлик Россия нефтини Узбекистонга етказиб бериш борасида меморандум, «Олмалик КМК» АЖ ва «ИЗКАРТЭКС» МЧЖ Ижорск эксковатор заводи уртасида 100 миллион долларлик эксковатор техникаларини етказиб бериш буйича хамкорлик битимлари хам имзоланади.
Имзолаш маросими катнашчилари савдо-иктисодий ва инвестиция сохаларида иккитомонлама манфаатли хамкорликни янада ривожлантириш йулларини мухокама килиб, жумладан, икки мамлакат ишбилармонлари уртасидаги хамкорликни мустахкамлаш масалалари, истикболли лойихаларни биргаликда ишлаб чикиш ва амалга ошириш борасида фикр алмашишади.

Оцените статью
Добавить комментарий