Узбекистон янгиликлари — узбекистон

Узбекистон янгиликлари — узбекистон

2017 йил 3 апрелда Узбекистон Ташки мехнат миграцияси масалалари агентлигида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани булиб утган хакида аввал хабар берилган эди. Унда, агентлик томонидан Кореяда мехнат килишни истовчилар учун руйхатга олиш жараёнида юз берган ва халк орасида, ижтимоий тармокларда кенг микёсда мухокама килинган камчиликларга изох берилди. Улар хакида аввалги хабарларда батафсил ёзилди.
Анжуманда миграция агентлиги мутасаддилари, фукароларнинг мурожаатларига жавоб берувчи Call-center маркази вакили хам иштирок этди. Матбуот анжуманида юзага келган вазият хусусида ошкора фикр алмашувлар булди. ОАВ вакиллари саволларига жавоб берилди. Аммо, миграция агентлиги томонидан берилган жавоблар кишини кониктирадиган даражада аник ва лунда булди, дея олмаймиз.
Хусусан, тест топширишга саралаш боскичида берилган саволларга тула жавоб бериши даъвогарнинг Кореяда муваффакиятли ишлаб кетишини канчалик кафолатлайди, деган савол очик колди. Аникроги, тушунарли жавоб берилмади. Яъни, буларнинг барчаси мехнат миграциясини танлаган кишининг савиясини аниклаш учун килингани айтилди. Савия номаълум Ахмаднинг качон улганига ухшаш саволлар билан улчанадими, деган саволга эса, техник носозлик ва эътиборсизликка йул куйилгани важ килинди.
Кореяда ишлайдиган одам корейс иш берувчиси билан корейс тилида мулокот кила олишини аниклаш учун тарих, хукукшунослик, география ва бошка фанлардан саволлар бериш нотугри эмасми, деб суралганда Кореяга ишга борувчилар юкори технологияли ускуналарни юритишлари таъкидланди. Шу уринда, уша юкори технологияли асбоб-анжомларига доир саволлар нима учун такдим этилмади, деган савол хам очик колди.
Шу билан бирга, агентлик рахбарияти ОАВ вакиллари учун доим очиклигини, хар кандай саволлар ва таклифларни урганиб чикишга тайёрликларини билдирди. Жумладан, тестни ташкил этиш, бу жараённи янада ошкора ва шаффоф утказиш устида иш олиб борилиши, бирок бу кейинги руйхатга олиш жараёнларида амалга оширилиши кайд этилди. Логин-парол билан кириб булмаётгани хусусидаги саволга куйидагича жавоб берилди. Купчилик гаразгуйлар бир паспорт маълумотини бир неча марта киритишган. Ухшаш исм-шарифлар анкеталар тулдирилгандан кейин утказилган махсус текширувлар жараёнида учириб юборилган. Шу сабабли, логин-парол бириккан исм-шарифлар базада булмагани сабабли шундай холат кузатилган.
Шу уринда, ижтимоий тармокларда битта жетон олиш учун 500-800 АКШ доллари сураётган кимсалар пайдо булганига доир таркаган маълумотлар хусусида хам фикрлар билдирилди. Агентлик рахбарининг таъкидлашича, унинг хам бу каби миш-мишлардан хабари бор, хатто айримлар унинг узига хам бу сафар 300 доллардан экан, деган гапларни айтишган. Бирок, Назаров узининг бундай нопок ишларга умуман алокаси йуклигини, агарда шу холатларни исботлашса, жиноий жавобгарликка тортилишга тайёрлигини маълум килди.
Call-center маркази вакили, операторларнинг хеч бир саволларга аник жавоб бера олмасликлари хусусида суз юритар экан, Миграция агентлиги билан марказ уртасида шартнома мавжудлиги, уша шартнома буйича кандай маълумотлар такдим этилган булса ушаларнигина бера олишлари мумкинлигини билдирди. У, шунингдек, айрим фукароларнинг муомала маданиятидан хакли равишда нолиди. Унинг айтишича, операторлар билмагани сабаб бера олмаганига жавобан айрим мурожаатчилар турли купол ва хакоратли сузларни ишлатишади. Бу эса, операторларнинг хам ишлаши ва кайфиятига таъсир курсатади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.