Узбекистонда нодавлат нотариуслар фаолиятига рухсат берилади — узбекистон

Узбекистонда нодавлат нотариуслар фаолиятига рухсат берилади — узбекистон

Узбекистонда нодавлат нотариуслар фаолиятига рухсат берилади — узбекистон

Узбекистонда нодавлат нотариусларнинг фаолиятига рухсат берувчи конун лойихаси ишлаб чикиш боскичида. Мазкур чоралар нотариал хизматлар сифатини яхшилаш ва ракобатни ривожлантиришга йуналтирилган, деб хабар килди Адлия вазирлиги бошкарма бошлиги Ином Кудратов жума куни булиб утган матбуот анжуманида.
Тадбирда «Тараккиёт стратегияси» маркази томонидан июнь ойида сохадаги муаммоларни тахлил килиш ва жамоатчилик фикрини урганиш максадида утказилган суров натижалари хам маълум килинди.
Тадкикотда бутун Узбекистондан 1104 киши иштирок этди. Уларнинг 58,1 фоизини тошкентлик респондентлар ташкил этди. Купчилик фукаролар (32,1 фоиз) сунгги бир ойда нотариал идоралар хизматларидан фойдаланган.
588 респондент нотариат сохасини тубдан ислох килиш, идоралар сонини ошириш, хусусий нотариал амалиётга рухсат бериш зарурлигини ёклаб чикди.
64,9 фоиз респондент эса нотариал хизматлардан фойдаланишда ноконуний хатти-харакатларга дуч келганини маълум килган. 678 киши идора ходими прейскурантда курсатилгандан жуда катта микдорда тулов талаб килганини таъкидлаган.
Купчилик иштирокчилар — 788 киши — нотариал идорада бир неча соат ёки кунлар давомида навбат кутганидан шикоят килган.
771 нафар респондент мавжуд муаммоларни хал этиш учун талаб килинаётган хужжатлар руйхатини оптималлаштириш ва ягона маълумотлар базасини яратиш зарур деб хисоблайди. 691 кишининг фикрича, нотариал хизматлар учун туловлар тизимини кескин кайта куриб чикиш ва уларнинг шаффофлигини таъминлаш зарур.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.