Узбекистонда telegram ботлари учун туловларни амалга ошириш имконияти пайдо булди — узбекистон

Узбекистонда telegram ботлари учун туловларни амалга ошириш имконияти пайдо булди — узбекистон
Telegram мессенжерида ботлар учун онлайн туловларни амалга ошириш имконияти пайдо булди. «Эндиликда сиз ботлар ёрдамида биргина босиш билан хар кандай махсулот ёки хизматни сотиб олишингиз ёки хохлаган нарсангизни сотишингиз мумкин», — дейилади компания блогида.
Эндиликда фойдаланувчи биргина тугмача ёрдамида ботда харидни амалга ошириши мумкин. Биринчи тулов вактида уз картаси маълумотлари ва етказиб бериш учун манзил киритилиши талаб килинади. Кейинги харидлар учун эса карта маълумотларини такроран киритиш зарур эмас. Бунинг учун Telegram созламаларида икки омилли химоя функциясини ёкиш лозим.
Туловларни амалга ошириш хизмати билан хохлаган банк ёки компания шугулланиши мумкин. Telegram хабарида келтирилишича, Узбекистонда мазкур хизматларни Payme компанияси курсатади.
«Газета. uz» ушбу масалада изох сураб Payme асосчиси Сарвар Рузметовга мурожаат килди. Унинг сузларига кура, Узбекистонда Telegram оркали туловларни амалга ошириш хозирча ишга тушгани йук. «Хозирда синовдан утказиш боскичидамиз», — деди Сарвар Рузметов. Унинг кушимча килишича, бу жараён тез орада якунига етади.
Telegram оркали харидни амалга ошириш учун Uzcard картаси маълумотларини киритиш ёки Payme ёрдамида руйхатдан утиш лозим.
Туловлар хавфсизлиги хам Payme, хам Telegram томонидан таъминланади. «Картани ботга боглашда созламалардаги икки омилли химоя функцияси албатта ёкилиши зарур», — дея кайд этди Payme асосчиси.
Унинг сузларига кура, мазкур функция фойдаланувчининг маблагларини хаттоки Telegram’да руйхатдан утган ракам эгаси уни узгартирса ёки шунчаки бошка мобиль ускунасидан фойдаланса хам химоялайди. Бундай холларда саклаб куйилган маълумотлардан фойдаланиш учун калит сузни киритиш керак.
Мазкур система Telegram фойдаланувчи, бот эгаси ва мазкур бот фойдаланаётган тулов тизими уртасида воситачи вазифасини бажаради. «Сиз киритган тулов хакидаги барча маълумотлар бевосита тулов тизимига юборилади. Сунгра тизим туловингизни курса ва тасдикласа, алока маълумотларини буюртмани расмийлаштириш учун ботга жунатади», — дейилади Telegram хабарида.
Telegram фойдаланувчи маълумотларини узида сакламайди ва кайта ишламайди. Шикоятлар ва маблагларни кайтариш масалаларини мустакил равишда хал этиш лозим: бот эгаси, тулов тизими ёки банк оркали. Telegram вазиятни назорат килиб, фирибгарлик ёки товламачилик билан шугулланувчи ботларни блоклаш билан шугулланади.
Комментарии 0