Узбекистонда телеканаллар рейтингини юритиш тизими ишга тушади — узбекистон

Узбекистонда телеканаллар рейтингини юритиш тизими ишга тушади — узбекистон
Узбекистонда телевизон аудиторияни улчаш тизими жорий этилади. Бу хакда 29 май куни Тошкентда Миллий медиакенгаш такдимотида эълон килинди.
Улчаш ишлари Узбекистоннинг 18 та шахрида ахоли уртасида пиплметрлардан фойдаланилган холда икки боскичда амалга оширилади. Биринчи боскичда (2018?2019 йиллар) 400 оила, иккинчи боскичда (2020?2022 йиллар) — 550 оила танлаб олиниб, хисоб-китоб ишлари утказилади.
Тадкикот бюджети 4,27 млн долларни ташкил этади. Телеаудиторияни улчаш тизимини ташкил этиш буйича тендерда Kantar TNS голиб булди (танлов иштирокчилари уртасида GFK, Nielsen ва Atmosphere Group хам бор эди).
Асаджон Хужаев.
«Биз Узбекистонда замонавий ва халкаро тан олинган рейтингни аниклаш тизимини жорий этишни хохлаймиз. Рейтинг кандайдир бутун бошли канал эмас, балки алохида курсатувлар буйича олиб борилади. Шундай килиб биз теледастурлар рейтингини юритамиз», — деди Миллий медиакенгаш кузатув кенгаши раиси уринбосари Асаджон Хужаев.
Унинг сузларига кура, хозирда миллий ва халкаро реклама компаниялари киритилган маблаглар самарадорлиги буйича етарли даражадаги тахлилий маълумотларсиз Узбекистон телевизион бозорига маблаг киритмокда. Янги тизим эса бозорни янада шаффофлаштириб, реклама берувчилар учун кизикарли булган «томошабинбоп» телеканалларни аниклаб олишга ёрдам беради.
Узбекистонда телевизион реклама бозори 22 млн долларга бахоланиб, реклама харажатларининг ахоли жон бошига нисбатан улуши бор-йуги 0,5?0,7 долларни ташкил этади. Мамлакатда дунёнинг 20 та йирик реклама берувчиларидан 6 таси фаолият курсатмокда. Солиштириш учун: улар сони Россия ва Козогистонда 16 та, Украинада — 12 та.
Реклама берувчиларнинг Узбекистон телевидениесига кизикиш билдирмаслигига сабаблардан — контент сифати ва конунчиликдаги чекловлар. Конун буйича реклама учун ажратилган вакт эфир соатининг 6 дакикасидан ошмаслиги керак. Акшда бу 16 дакикадан ошмаслиги керак булса, Хитойда — 12, Козогистон, Россия ва Европа мамлакатларида — 9 дакикани ташкил этади. Аудиторияни улчаш, яъни рейтинг тизимининг мавжуд эмаслиги хам телереклама бозорининг усишига жиддий тусик булмокда.
Бугунги кунда Узбекистонда 40 дан зиёд телеканал, жумладан Миллий телерадиокомпания таркибида 15 та, 13 та худудий ва 15 та хусусий телеканал фаолият курсатмокда.
Комментарии 0