Узбекистонда терроризм хавфи кандай — узбекистон

Узбекистонда терроризм хавфи кандай — узбекистон

Узбекистонда терроризм хавфи кандай? — узбекистон

“Иктисод ва тинчлик” институти хар йили утказадиган “Терроризмнинг глобал индекси-2017” деб номланган хисоботини такдим этди.
Муаллифлар рейтинг тузишда терактлар сони, курбонлар ва яраланганлар курсаткичи, иктисодий зарар микдори каби омилларни хисобга олган холда хар бир мамлакатдаги ички фаоллик даражасини бахолайдилар.
163 та мамлакат орасида Узбекистон 10 баллик максимум баходан 0,077 балл туплаб, 125-уринни эгаллади.
Тахлилчиларнинг фикрича, жахонда факатгина 38 та мамлакатда терроризм ижтимоий ва иктисодий хаётга таъсир утказмайди. Улар орасида Узбекистон хам бор.
Шунингдек, Япония, Мугулистон, Руминия, Словакия, Жанубий Корея, Шимолий Корея, Финляндия, Уммон, Вьетнам, Польша, Латвия, Куба, Панама, Уругвай, Сингапур, Туркманистон ва Папуа — Янги Гвинея каби давлатлар хам руйхатдан жой олган.
Рейтингнинг юкори уринларини терроризм хавфи юкори булган мамлакатлар эгаллаган булиб, руйхатнинг охирги уринлари эса терроризмнинг таъсирининг пасайиши билан тенглаштирилган.
Узбекистон утган йилги рейтингда 117-катордан жой олганди. Бу йил эса бу натижа 8 погонага юкорилаб, Узбекистон 125-уринни эгаллади.
Хужжатда кайд этилишича, бу йил Сурия, Афгонистон, Нигерия ва Покистонда терроризм хавфи пасайган. Мутахассислар Нигерия келаси йили кучли бешталик рейтингни тарк этиши мумкинлигини тахмин килишди. Аксинча, Ирокда терроризм хавфи 40 фоизга ошган.
Руйхатнинг илк 10 та мамлакатидан 9 таси утган йили хам шу рейтингда булган. Бу йил 10 талик руйхатдан Миср чикиб кетиб, урнига Туркия кушилган. Экспертлар сунгги 14 йил давомида Покистон, Хиндистон, Афгонистон доимий равишда 10 талик руйхатдан жой олиб келаётганини таъкидлашди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.