Узбекистонда замонавий бешкураш буйича илк мусобака утказилади — узбекистон

Узбекистонда замонавий бешкураш буйича илк мусобака утказилади — узбекистон
Узбекистонда замонавий бешкураш буйича илк мусобакага 31 март куни старт берилади. Мазкур беллашувлар пойтахтимизнинг турли спорт саройларида утказилиши режалаштирилган.
Киличбозлик беллашувлари «Пахтакор» марказий стадионининг “Ёшлик” спорт залида соат 09:00 дан 11:00 га кадар булиб утади.
Шу куннинг узида атлетлар пойтахтимиздаги “Ёшлик” согломлаштириш-спорт комплекси (собик НБУ спорт мажмуаси)да мусобакани давом эттиради. Режага кура, сузиш буйича беллашув соат 12:00дан 14:00 гача, ук отиш ва югуриш буйича балларни жамлаш эса 15:00-18:00 гача булиб утиши кузда тутилган. От спорти буйича утказиладиган беллашувлар 1 апрелга белгиланган.
Мусобака якунлангач, Узбекистон замонавий бешкураш федерациясининг фаолияти такдимоти ва замонавий бешкураш буйича мамлакат чемпионатининг очилиш маросимига багишланган тантанали маросим булиб утади.
Эслатиб утамиз, жорий йилнинг 10 февраль куни Узбекистон замонавий бешкураш федерацияси ташкил этилган эди.
Комментарии 0