Узбекистондаги туризм муаммолари расман эътироф этилди — узбекистон

Узбекистондаги туризм муаммолари расман эътироф этилди — узбекистон

Узбекистондаги туризм муаммолари расман эътироф этилди — узбекистон

Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси туризмни ривожлантиришни кийинлаштираётган ва мамлакат сайёхлик салохиятидан самарали фойдаланишга тусик булаётган асосий сабабларни тилга олди. Улар Президентнинг мухокама учун эълон килинган республикада урта муддатли истикболда туризмни ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш тугрисидаги фармони лойихасида санаб утилган.
Хужжатда асосий муаммолар каторида виза тартиби сохасида сайёхлар учун маъмурий ва иктисодий тусиклар, сайёхлик фаолиятида давлат назорати (лицензиялаш ва сертификатлаш) санаб утилган. Яшаш ва авиапарвозлар тарифларининг юкорилиги, хизмат курсатиш даражасининг чеклангани, мухандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларнинг ривожланмагани, сайёхлар учун кулай ахборот мухитининг мавжуд эмаслиги (навигация ва инфомарказлар), малакали кадрларнинг етишмаслиги, Узбекистоннинг хорижда кучсиз таргиб килиниши ва бошкалар миллий сайёхлик махсулотларининг ракобатбардош эмаслигига олиб келмокда.
Жахон сайёхлик ташкилоти (ЮНВТО) маълумотларига кура, Узбекистон сайёхликдан даромад курувчи давлатлар уртасида 150- уринни эгаллаб турибди. Бунда хисоб-китоб килинган салохияти умумий окимнинг 2,2 фоизига тенг булишига карамасдан, бу курсаткич 0,2 фоизни ташкил этмокда. Шунингдек, Узбекистон ушбу соханинг мамлакат ЯИМ шаклланишидаги улуши буйича 115, инвестициялардан фойдаланиш буйича 103 ва сохада бандлар сони буйича 69-уринни банд этиб турибди.
Республика ичида ахолининг 5,6 фоизигина саёхат килади. Бунга ахоли туризм учун сарфлайдиган молиявий маблагларнинг чеклангани, ижтимоий туризмнинг ривожланмагани хамда ички туризмни рагбатлантириш ва ривожлантириш буйича давлат томонидан етарлича чоралар курилмагани сабаб килиб курсатилган.
Президент фармонида Узбекистоннинг хар бир худудида 2017-2021 йилларда туризмни рагбатлантириш ва ривожлантириш буйича алохида дастурлар ишлаб чикилиши таклиф килинган.
Мехмонхоналарда жойларни банд килишнинг интеграциялашган ягона автоматлашган тизимини ташкил этиш белгиланган.
Танлов асосида давлат томонидан куллаб-кувватланувчи йирик сайёхлик масканларини куриш режалаштирилмокда.
Банкларга тадбиркорлик субъектларига мехмонхоналар куриш ва модернизация килишга узок муддатли (15?20 йилга) имтиёзли кредитлар ажратиш таклиф килинади. Бундан ташкари, банклар мехмонхона ва бошка сайёхлик объектларида халкаро тулов тизимлари билан ишловчи банкомат ва терминаллар сонини ошириб, хорижий валютада туловларни кабул килиш учун кулайлик яратади.
2018 йилда UzReport World (UzReport TV телеканали тахририяти негизида) халкаро телеканални ишга тушириш таклиф килинмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.