Узбекистондан fb youtube ва vk`га киришдаги муаммоларнинг эхтимолий сабаби маълум килинди — узбекистон

Узбекистондан fb youtube ва vk`га киришдаги муаммоларнинг эхтимолий сабаби маълум килинди — узбекистон

Узбекистондан fb, youtube ва vk`га киришдаги муаммоларнинг эхтимолий сабаби маълум килинди — узбекистон

Узбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи уринбосари Олимжон Умаров «Газета. uz»га Facebook ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоклари хамда YouTube видеохостингига киришдаги узилишларнинг эхтимолий сабабларини маълум килди.
Унинг сузларига кура, техник узилишлар ташки интернет канали сигимини ошириш учун янги ускуналарнинг урнатилаётгани сабабли юзага келаётган булиши мумкин. АКТ вазирлиги лойихани ноябрь охирига кадар якунлашни режалаштирмокда.
«Биз ташки интернет каналини ошириш (10 баробарга — тахр.)буйича лойихани якунлаймиз. Уйлайманки, ноябрь охиригача фукароларимиз самарасини хис этишади… Хозирда зарур апгрейд учун бутун бошли янги ускуналарни сотиб олмокдамиз. Техник узилишлар тест утказиш, апробация, [ускуналарни] созлаш ишлари сабабли юзага келган булиши мумкин», — деди Олимжон Умаров 18 октябрь куни Россия ва Узбекистон Худудлараро хамкорлик форуми майдончасида.
«Халкаро интернет каналларига чикишни таъминловчи телекоммуникация инфратузилмаларини модернизация килиш талаб этилмокда. Биз бу билан тухтаб колмаймиз, олдимизда янада усиш вазифаси турибди. Биз ракамли иктисодиёт, унинг асосий ресурси — ракамли маълумотларни мухокама килдик. Агарда муносиб телекоммуникация инфратузилмалари, юкори тезликдаги интернет булмаса, ушбу барча кайта узгартишларнинг сарик чакалик ахамияти колмайди — буларнинг барчаси когозларда колади», — деди вазирнинг биринчи уринбосари.
Узбекистонда октябрь ойи бошидан YouTube видеохостингига киришда муаммолар юзага кела бошлади. Унга кадар Facebook ижтимоий тармогига уланишда кийинчиликлар кузатилган эди. «ВКонтакте» фойдаланувчиларида эса бир ойча мукаддам медиаконтентни очиш ва томоша килишда муаммоларга учрамокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.