Узбекистонлик болалар туркманистоннинг каспий денгизи сохилларида хордик чикармокда — узбекистон

Узбекистонлик болалар туркманистоннинг каспий денгизи сохилларида хордик чикармокда — узбекистон
100 нафарга якин узбекистонлик болалар гурухи Туркманистоннинг «Аваза» Миллий туристик зонасига етиб борди. Бу хакда Туркманистон Давлат ахборот агентлиги (TDH) хабар килди.
Узбекистон бош вазири уринбосари — Хотин-кизлар кумитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов таклифи билан кушни мамлакатга борди. Бу хакда май ойи бошида Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон оркали сухбатда суз борган эди.
TDH хабарига кура, уша вактда туркман рахбари Каспийнинг Туркманистон худудидаги экологик тоза сохилида бунёд этилган болалар согломлаштириш марказлари, коттеж мажмуалари ва серхашам мехмонхоналар узбекистонлик мактаб укувчиларининг дам олишлари учун кабул килишга тайёр эканини маълум килган эди.
Бухоро, Навоий, Хоразм ва Коракалпогистон болалари «Даянч» болалар согломлаштириш марказига жойлаштирилди. Хордик давомида Аваза мехмонлари учун курорт буйлаб экскурсия, маданий ва спорт тадбирлари, енгил атлетика ва сузиш буйича мусобакалар, танловлар, викториналар адабий кеча ва саёхатлар ташкил этилади.
Узбекистонлик мактаб укувчилари Авазда 25 майга кадар булади.
Комментарии 0